ФИДЕнинг «топ-10 талик»ида Абдусатторов ва Синдоров ҳам қайд этилди
Жумладан, ўзбекистонлик шахмат устаси Нодирбек Абдусатторов йил давомидаги нуфузли мусобақаларда 54,63 балл жамғарган ва ФИДЕнинг ушбу рейтингига кирган.
Халқаро шахмат федерацияси (ФИДЕ) 2023 йилда бўлиб ўтган мусобақаларида муносиб иштирок этган етакчи шахматчилар “топ-10 талиги”ни эълон қилди.
Рўйхатни америкалик Фабиано Каруана 118,61 балл билан бошлаб берган. Ундан кейинги ўринларни Доммаражу Гукеш (87,36), Аниш Гири (84,31) ва Уэсли Со (83,40) қайд этилган.
Ўзбекистонлик шахмат устаси Нодирбек Абдусатторов йил давомидаги нуфузли мусобақаларда кўрсатган натижаларига кўра, 54,63 балл жамғарган ва ФИДЕнинг ушбу рейтингида 8-ўринни банд қилган.
Ушбу рейтингда Абдусатторовнинг Нидерландиядаги “Tata Steel Masters”, Германиядаги "WR Chess Masters”, Норвегиядаги "Norway Chess Blitz 2023”, Ҳиндистондаги "Tata Steel Chess India Blitz 2023”, Хитойдаги “The 19th Asian Games (Rapid)”, Қатардаги "Qatar Masters” ҳамда Швейцариядаги “2023 FIDE Grand Swiss” турнирларида кўрсатган натижалари ҳисобга олинган.
Жавоҳир Синдоров эса 46,25 балл билан кучли ўнталикни якунлашга муваффақ бўлган. У ушбу рейтингда Нидерландиядаги “Tata Steel Challengers”, БААдаги “Dubai Open Chess Tournament 2023”, Хитойдаги “The 19th Asian Games (Rapid)”, Қатардаги “Qatar Masters” ҳамда Швейцариядаги “2023 FIDE Grand Swiss” турнирларида қўлга киритган натижалари билан 10-ўринни экаллаган.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0