Газ-светдан юк машиналаригача: 2024 йил солиқ тизимида қандай ўзгаришлар кутиляпти?
Бугун, 1 ноябрь куни Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Солиқ қўмитаси масъуллари матбуот анжумани ташкил этишди.
Анжуман 2024/2026 йиллар макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнози ҳамда 2024 йил учун давлат бюджети лойиҳаси муҳокамасига бағишланди. Унда мутасаддилар бошқа ОАВ қатори Ishonch.uz'га ҳам кутилаётган бир қатор ўзгаришларни маълум қилди.
Жумладан, Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаров солиқ тизимида кутилаётган қуйидаги ўзгаришларни санаб ўтди:
– 2024 йил 1 январдан спиртга акциз солиғи икки баробарга, яъни 1 литри учун 7,4 минг сўмдан 14,9 минг сўмгача оширилади.
– 2024 йил 1 апрелдан бошлаб юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ машиналар учун йиллик базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида пул йиғими жорий этиш таклиф этилмоқда.
–Шунингдек, келгуси йилнинг 1 апрелидан бошлаб таркибида шакар мавжуд бўлган газланган ичимликларнинг 1 литри учун 500 сўм миқдорида акциз солиғи жорий этилиши мумкин.