Валюта UZS
  • USD

    12 136.9214.85

  • EUR

    14 191.704.03

  • RUB

    159.993.6

-2C

-2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

-2c

  • Hozir

    -2 C

  • 19:00

    -4 C

  • 20:00

    -5 C

  • 21:00

    -6 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -6 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 23-January

-2C

  • Hozir

    -2 C

  • 19:00

    -4 C

  • 20:00

    -5 C

  • 21:00

    -6 C

  • 22:00

    -6 C

  • 23:00

    -6 C

  • Juma, 23

    -6 +20

  • Shanba, 24

    +0 +20

  • Yakshanba, 25

    +5 +20

  • Dushanba, 26

    +5 +20

  • Seshanba, 27

    +5 +20

  • Chorshanba, 28

    +2 +20

  • Payshanba, 29

    +1 +20

  • Juma, 30

    +5 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Глобал молия бозорида профессионал из қолдириш сари” — Азизбек Тўхтабаев билан суҳбат

Бугунги кунда глобал молия бозорида фаолият юритаётган ёш мутахассислар сафида ўзбекистонлик профессионал таҳлилчилар сони ортиб бормоқда. Ана шундай мутахассислардан бири — молиявий таҳлилчи ва тадқиқотчи Азизбек Тўхтабаев.
Жамият
142 12:00 | 18.07.2023 12:00

У банк сектори, халқаро стартаплар ва илмий изланишларни уйғунлаштирган ҳолда, халқаро миқёсда профессионал фаолият олиб бормоқда. Биз Азизбек билан унинг касбий йўли, илмий ишлари ва келгусидаги стратегик мақсадлари ҳақида суҳбатлашдик.


— Касбий фаолиятингиз қандай бошланган ва банк секторидаги дастлабки тажрибангиз нималардан иборат бўлди?


— Менинг профессионал фаолиятим 2019 йилда “Туронбанк”да бошланган. Банкда кредит портфелларини таҳлил қилиш, рискларни баҳолаш, молиявий режалаштириш ва инвестицион стратегиялар ишлаб чиқиш билан шуғулландим. Бу давр молиявий интизом, аналитик фикрлаш ва қарор қабул қилиш жараёнларини чуқур ўрганишим учун муҳим пойдевор бўлди. Банк муҳити реал молиявий рискларни баҳолаш ва амалий қарорлар ишлаб чиқиш кўникмаларини шакллантирди.


— Кейинчалик халқаро стартап муҳитида ишлашга ўтдингиз. Бу босқич профессионал ривожланишингизга қандай таъсир кўрсатди?


— 2021–2023 йилларда Лондонда жойлашган “Cloud Kitchens” стартапида молиявий таҳлилчи сифатида ишладим. Асосий вазифаларим бюджетлаштириш, пул оқимларини бошқариш, молиявий прогнозлаш ва харажатларни оптималлаштиришдан иборат эди.


Жорий этилган таҳлилий методологиялар натижасида компанияда қарздорлик даражаси 17 фоизга камайди, прогноз аниқлиги ошди ҳамда ликвидлик кўрсаткичлари сезиларли яхшиланди.


Шунингдек, Европа (Буюк Британия, Франция, Италия) ва Яқин Шарқ (Кувайт, БАА, Саудия Арабистони) бозорларида молиявий тизимларни модернизация қилиш лойиҳаларида иштирок этдим. Бу тажриба глобал молия бозорларининг институционал фарқлари ва риск моделлари билан ишлаш кўникмаларимни кенгайтирди.


— Сиз амалий фаолият билан бир қаторда илмий изланишлар билан ҳам шуғулланасиз. Илмий фаолиятингиз ҳақида гапириб берсангиз.


— Илмий изланишларимни профессионал амалиёт билан параллел равишда олиб бораман. Ўзбекистонлик профессорлар билан ҳамкорликда “Strategic Corporate Finance and Investment Banking with Integrated Risk and Portfolio Management” номли академик қўлланма ҳаммуаллифи бўлдим.


Шунингдек, фискал барқарорлик, инвестицион стратегиялар ва риск менежменти бўйича бир қатор илмий мақолаларим нашр этилган. Тадқиқотларимдан бири — “Financial Analysis of Revenue Concentration and Fiscal Sustainability in Uzbekistan” — халқаро илмий ҳамжамиятда эътироф этилиб, “Best Publication” мукофотига сазовор бўлган.


Илмий фаолиятимнинг асосий йўналиши — давлат молияси, фискал рисклар ва инвестиция портфелларини оптималлаштиришдир.


— Ҳозирги академик фаолиятингиз ва профессионал тайёргарлигингиз ҳақида нималар дея оласиз?


— Ҳозирда АҚШдаги Golden Gate University’да CFA дастурига асосланган молия бўйича магистратура босқичида таҳсил оляпман. CFA дастури глобал молия бозорини тизимли таҳлил қилиш, институционал инвестиция стратегияларини ишлаб чиқиш ва профессионал этик стандартларни ўзлаштириш учун муҳим платформа ҳисобланади.


— Келажакдаги профессионал стратегик мақсадларингиз қандай?


— Келгусида халқаро инвестицион ва молиявий лойиҳаларда етакчи мутахассис сифатида фаолият юритишни, сўнгра тўпланган тажрибани Ўзбекистон молия тизими ривожига йўналтиришни режалаштирмоқдаман. Айниқса, фискал барқарорлик, диверсификация ва риск бошқаруви бўйича илгари сурган илмий ёндашувларимни амалиётга татбиқ этиш муҳим деб ҳисоблайман.


Бугунги кунда халқаро мутахассислар ва академик ҳамжамият томонидан берилаётган ижобий баҳолар менинг профессионал масъулиятимни янада оширмоқда.


— Халқаро миқёсда фаолият юритишни истаётган ёш мутахассисларга қандай тавсиялар берасиз?


— Уч асосий тавсиям бор:


Биринчидан, билимга сармоя киритиш — энг юқори рентабелликга эга инвестициядир.


Иккинчидан, тажрибани устувор қўйиш — профессионал ўсишнинг муҳим босқичи.


Учинчидан, қатъият ва ўзига ишонч — глобал профессионал муваффақиятнинг асосий омилларидир.


“Имкониятлар ташқаридан келмайди — уларни излаш ва яратиш керак,” — дея суҳбатни якунлайди Азизбек Тўхтабаев.


Адҳамжон Қодиров суҳбатлашди


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 5687 16:57 | 05.08.2023