Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош котиби Люк Триангл: “Биз биргаликда меҳнаткашларнинг овози ҳисобланамиз”
Мустаҳкам ҳамкорлик, касаба уюшмалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалаларида расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлиб турган Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси делегацияси Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаоллари билан учрашди.
Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раиси, сенатор Қудратилла Рафиқов тадбирни очар экан, Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси вакиллари билан учрашиб, меҳнаткашлар манфаатлари йўлидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш масалаларида фикр алмашиш муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.
Дарҳақиқат, сўнгги 8 йилда мамлакатни демократлаштириш борасида давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва раҳнамолигида амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида улкан ўзгаришлар рўй берди. Биз Янги Ўзбекистонни қуряпмиз.
Шунингдек, кейинги йилларда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг халқаро алоқалари ҳам кенгайиб бормоқда. Хусусан, халқаро ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган ташаббуслар Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси томонидан қўллаб-қувватланаётганини, Янги Ўзбекистон касаба уюшмалари мазкур халқаро ташкилот кўмаги ва эътиборини доимо ҳис қилиб турганини алоҳида қайд этиш лозим.
Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси Бош котиби жаноб Люк Триангл ташкилотнинг бугун меҳнаткашлар ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилиш бўйича юртимизда амалга оширилаётган ишларни эътироф этди.
– Биз биргаликда меҳнаткашларининг овози ҳисобланамиз, меҳнаткашлар учун курашамиз, – деди Бош котиб. – Биз бирлашсак, меҳнаткашлар ҳуқуқларини тўлиқ ҳимоя қила оламиз. Бугунги кунда турли геосиёсий вазиятлар туфайли бу масала янада долзарблашди. Албатта, демократик қадриятлар деганда, умумбашарий ҳуқуқларнинг таъминланиши кўзда тутилади ва бу жараёнларда касаба уюшмалари ҳам иштирок этади.
Демократик қадриятлар касаба уюшмаларининг ҳам ижтимоий мулоқотларни, ҳам жамоавий келишувларни қўллаб-қувватлашидир. Мамлакатингизда кечаётган бу жараёнлар эътирофга лойиқ.
Учрашувда фаоллар Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолияти, Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада кучайтириш юзасидан ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди. Меҳмонлар ҳам Ўзбекистон касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифларини айтиб ўтишди.
Халқаро касаба уюшмалари Конфедерацияси миссияси ҳамкорликни янада мустаҳкамлашнинг имконияти бўлади.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0