Валюта UZS
  • USD

    12 149.847.74

  • EUR

    14 003.91-76.07

  • RUB

    151.100.57

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 03-April

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 12:00

    +20 C

  • 13:00

    +21 C

  • 14:00

    +21 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +21 C

  • 17:00

    +20 C

  • 18:00

    +20 C

  • 19:00

    +19 C

  • 20:00

    +18 C

  • 21:00

    +17 C

  • 22:00

    +17 C

  • 23:00

    +16 C

  • Juma, 03

    +20 +20

  • Shanba, 04

    +16 +20

  • Yakshanba, 05

    +20 +20

  • Dushanba, 06

    +19 +20

  • Seshanba, 07

    +16 +20

  • Chorshanba, 08

    +14 +20

  • Payshanba, 09

    +17 +20

  • Juma, 10

    +20 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Хоразмда чақалоқларда ретинопатияни барвақт аниқлаш имкони кенгайди

Кейинги йилларда муддатидан олдин туғилган чақалоқлар орасида ретинопатия касаллиги кўп учрамоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ҳар йили дунё бўйлаб тахминан 50 минг болада чала туғилиш билан боғлиқ ретинопатия сабабли жиддий кўриш муаммолари келиб чиқмоқда.
695 14:15 | 26.01.2026 14:15

Мутахассисларнинг таъкидлашича, муддатидан олдин туғилган айрим чақалоқларда кўз томирларининг тўлиқ ривожланмагани сабабли ретинопатия касаллиги юзага келади. Агар ушбу касаллик ўз вақтида аниқланмаса, кўзда чандиқлар пайдо бўлиши, кечиктирилган жарроҳлик амалиётлари эса кутилган натижани бермаслиги мумкин. Бу ҳолат боланинг кўриш қобилиятини бутунлай йўқотишига олиб келиши хавфини оширади.
Авваллари республикамиз тиббиёт муассасаларида зарур замонавий ускуналар етишмаслиги сабаб ретинопатияни эрта ташхислаш имкониятлари чекланган эди. Зарур ташхислар учун чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли пойтахтга боришга мажбур бўларди.


Яқинда Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт марказининг Хоразм филиалига чақалоқларда ретинопатия касаллигини барвақт аниқлаш имконини берувчи 5 дона замонавий ретинал (фундус) камера тақдим этилди. Ушбу ускуналар “Меҳр-шафқат ва саломатлик” жамғармаси томонидан, Олий Мажлис ҳузуридаги Жамоат фонди молиялаштирган ижтимоий буюртма лойиҳаси доирасида харид қилинди. Бундай камералар Тошкент шаҳри, Навоий ва Самарқанд вилоятларидаги тиббиёт муассасаларига ҳам ўрнатилган.


Мазкур камералар янги туғилган, айниқса муддатидан олдин туғилган чақалоқларда кўз касалликларини илк босқичда аниқлаш имконини беради. Бу эса болаларнинг кўриш қобилиятини сақлаб қолиш, оғир асоратларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади.


— Етилмаган чақалоқлар сони ошиб бормоқда, шу сабабли ретинопатия ҳам кўп учрамоқда. Энг муҳими касалликни ўз вақтида ташхислаб, даволашдир, - дейди филиал директори, тиббиёт фанлари доктори Саломат Матяқубова. - Етилмаган чақалоқларнинг нафақат яшаб қолиш, балки сифатли ҳаёт кечириш имкониятларини оширишга эътибор қаратилмоқда. Ретинопатияни эрта ташхислаш шу мақсадга хизмат қилади. Офтальмолог шифокоримиз Тошкент шаҳрида малака ошириб қайтди. Нафақат Хоразм вилояти, балки Қорақалпоғистон Республикаси аҳолиси ҳам хизматларимиздан фойдаланиш имкониятига эга.


Муҳаббат ТЎРАБОЕВА
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид