Валюта UZS
  • USD

    12 142.10-52.11

  • EUR

    14 079.9895.66

  • RUB

    150.530.56

+14C

+14C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+14c

  • Hozir

    +14 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +18 C

  • 10:00

    +20 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 02-April

+14C

  • Hozir

    +14 C

  • 05:00

    +13 C

  • 06:00

    +13 C

  • 07:00

    +13 C

  • 08:00

    +15 C

  • 09:00

    +18 C

  • 10:00

    +20 C

  • 11:00

    +21 C

  • 12:00

    +23 C

  • 13:00

    +24 C

  • 14:00

    +25 C

  • 15:00

    +25 C

  • 16:00

    +25 C

  • 17:00

    +25 C

  • 18:00

    +24 C

  • 19:00

    +22 C

  • 20:00

    +20 C

  • 21:00

    +19 C

  • 22:00

    +18 C

  • 23:00

    +18 C

  • Payshanba, 02

    +14 +20

  • Juma, 03

    +15 +20

  • Shanba, 04

    +13 +20

  • Yakshanba, 05

    +12 +20

  • Dushanba, 06

    +11 +20

  • Seshanba, 07

    +14 +20

  • Chorshanba, 08

    +11 +20

  • Payshanba, 09

    +8 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Жабрдийда” санъаткорлар: нега улар солиқ тўлашдан қочмоқда?

“Биз солиқ тўлашдан қочмаймиз, лекин санъаткорларнинг даромад манбаи фақат тўй. Улар харажат қилади, фалон минг долларга клип олади, қўшиқ ёзади. Халқда тўй бўлсагина, шу пулни қоплайди ё қопламайди, қарз билан ҳам чиқади”, дейди Ҳамроқулов.
Жамият
35 07:27 | 02.04.2026 07:27

Шу кунларда тармоқларда хонандаларнинг солиқ тўлаши мавзуси тренд мавзуга айланди. Бунга қатор қўшиқчиларнинг видеомурожаатлари сабаб бўлди. Жумладан, Самандар Ҳамроқулов, Шароф Муқимов каби санъаткорлар мазкур ташаббусни танқид қилиб чиқишди. Ўзга хос челленжга айланган видеочиқишларда улар асосан бир нарсани қайтаришди: яъни кўпчилик шоу-бизнес вакиллари халқ ўйлаган каби бой эмас, қарз ва кредитларга ботган ва ҳоказо. Мазкур фикрлар интернет фойдаланувчиларининг норозилигига дуч келди. Хўш, битта тўйга энг камида 500-1000 ёки 2000 долларгача борадиган санъат аҳли шунчалик ҳам “камбағал”ми?


Аслида ушбу соҳа вакилларининг солиққа тортилиши мавзуси кеча чиқиб қолган эмас. 2025 йил апрель ойида ҳам бу ҳақда гапирилганди. 1 апрель куни Солиқ қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида ўша пайтда ДСҚ раиси ўринбосари бўлиб ишлаган Мубин Мирзаев 2027 йил 1 январдан бошлаб нафақат санъаткорлар, балки жисмоний шахслар ҳам даромадларини тўлиқ декларация қилиши ва солиққа тортилиши мажбурий бўлишини таъкидлаб ўтганди. Бугунги баҳсларга сабаб бўлаётган омил эса санъаткорларни солиққа тортишнинг янги тартиби лойиҳаси бўлиб, у яқинда жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унга кўра, 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб, санъаткорлар ҳар бир тўй ёки бошқа тадбирга борганда буни “Soliq” иловасига киритиши таклиф этилмоқда. Солиқ миқдори санъаткорнинг рейтинги ва тадбирнинг жойига қараб, 0,25 БҲМдан 3 БҲМгача боради.


Мазкур лойиҳа турли муҳокамаларни кучайтирди. Нафақат санъаткорлар, шоу-бизнес вакиллари билан суҳбат ўтказиб, бир қадар танилган блогерлардан уларнинг ёнини ола бошлади. Айтилишича, қўшиқчиларнинг харажатлари жуда катта, тўйдан бошқа даромади йўқ, клип олиш, либослар, актёрлар ва бошқа нарсалар қиммат. Мазкур масалага биринчилардан бўлиб қарши чиққан қўшиқчи Самандар Ҳамроқуловнинг сўзлари кишини ўйлантириб қўяди.


“Биз солиқ тўлашдан қочмаймиз, лекин санъаткорларнинг даромад манбаи фақат тўй. Улар харажат қилади, фалон минг долларга клип олади, қўшиқ ёзади. Халқда тўй бўлсагина, шу пулни қоплайди ё қопламайди, қарз билан ҳам чиқади”, дейди Ҳамроқулов. Агар унинг сўзларига ишонадиган бўлсак, санъаткор дегандан кўз олдимизга юпун кийинган, чўнтаги қуруқ, қийин аҳволдаги шахс келади. Албатта, ҳақиқий вазият бундай эмаслигини кўпчилигимиз сезиб турибди. Айрим шоу-бизнес вакиллари кимўзарга машина ёки уй олиши, бойлик тўплаши, ҳатто кийим-кечак борасида ҳам мусобақалашишини шу санъаткорларнинг ўзининг баёнотлари сотиб қўймоқда. Қайтанга камтарона, оғир-босиқ санъат вакилларини халқ севмайдими?


Биринчидан, машҳур қўшиқчилар борадиган тўйларда гонорар миқдори унча-мунча каттароқ ойликка тўғри келиб қолади (тўйлар миллий валюта бўлган сўмда эмас, АҚШ долларида гаплашилиши бу алоҳида масала). Бир пайтлар Жаҳонгир Отажонов бир тўйга бориш учун 10 минг долларгача пул олишини айтиб мақтаниб чиққанди (албатта, бу баҳсли рақам бўлиши мумкин, лекин ҳақиқатга яқин). Маълумотларга кўра, Ҳамдам Собиров, Муниса Ризаева каби хонандалар камида 5-6 минг доллар эвазига тўйларга боради. Ўзбекистонда айрим ўқитувчиларнинг йиллик маоши ҳам бунчага етмаса керак. Бундан ташқари, тўйдаги даврада хонандага пул қистиришлар ҳақида гапириб ўтирмадик.


Бундай баҳоналар табиийки, оддий фойдаланувчиларнинг жиддий норозилигига сабаб бўлди.


Масалан, бир Фейсбук фойдаланувчиси жамиятнинг деярли барча қатлами, оддий фаррошдан тортиб, катта бизнесменларгача солиқ тўлашига эътибор қаратган: “Тадбиркорларчи, улар ҳам чиқим қилади, пул сарфлайди, ишлаб чиқаради, топган даромадидан солиқ тўлайди... Санъаткорларга солиқ қўйилса фақат, тирикчилигини ўйлайдиган бўлиб қолади. Кредити бор, ялтироқ машиналар кредитда ҳаммасини дейди... Бугун банкдан қарзи йўқ одам кам, кўпчилик кредитда, 95 фоиз давлат ходимлари кредитда керак бўлса, бутун бошли оилалар кредитда... Ким кредитда эмас?”, дея савол қўяди у. Бошқа бир фойдаланувчига кўра, ҳар бир тўй эвазига солиқ ундириш санъаткор учун мутлақо ноқулай эмас, чунки у яхшигина даромад олмоқда, тўйдаги катта фойданинг ўзи кўп нарсани билдиради. “Бугун 500 минг ойлик оладиган фаррош ҳам, 2 миллион маош оладиган қоровул ҳам солиқ тўлайди. Хусусий тадбиркор ҳам, дўкончи ҳам, ҳайдовчи ҳам, қурувчи ҳам солиқ тўлайди. Улардан ҳеч ким “менинг ишим оғир”, “менинг ҳам қарзим бор”, “менинг ҳам тирикчилигим қийин” деган баҳона билан солиқдан озод қилинмайди. Нега энди саҳнага чиққан санъаткор учун бошқача қоида бўлиши керак?”, дея хулоса қилади муаллиф Ўткир Назар.


Шу ўринда савол туғилади, бизнинг хонандалар ҳозирча солиқдан қочиб юрибди, дунёда вазият қандай? Журналист Бобур Жалолов ўз мақоласида мазкур масалага ойдинлик киритиб ўтди. Айтилишича, АҚШда актёрлар ва қўшиқчилар учун солиқ тизими уларнинг иш мақомига (штатдаги ходим ёки мустақил пудратчи/фрилансер) қараб фарқ қилади. Аксарият санъаткорлар Self-employed (ўзини-ўзи банд қилган) ҳисобланади ва икки турдаги федерал солиқ тўлайди: даромад солиғи (Income Tax): соф фойдадан олинади (ставкалар 10% дан 37% гача); ўзини-ўзи банд қилиш солиғи (Self-Employment Tax): ставкаси 15.3% ни ташкил этади. Бу ижтимоий таъминот (Social Security) ва тиббий суғурта (Medicare) учун тўловдир.


Европа давлатларида актёрлар ва қўшиқчилар учун солиқ тизими АҚШникидан фарқ қилади ва асосан иккита йўналишга бўлинади: резидентлар (ўша давлатда яшовчилар) ва хорижлик ижодкорлар (гастролчилар) учун солиқлар. Агар сиз Европа давлатида резиденти бўлмасангиз, лекин у ерда концерт берсангиз ёки суратга тушсангиз, даромадингиздан автоматик равишда солиқ ушлаб қолинади (Withholding Tax).


Кўриб турганингиздек, қонун ҳамма учун баробар. Айрим(барча санъат аҳлини ёмонлашдан йироқмиз)ларнинг солиқдан қочиш баҳонасида келтирган важлари уларнинг ўзи зарарига ишлайди, холос. Чунки бугун аҳолининг ижтимоий тафаккури ўсиб бормоқда. Солиқдан бўйин товлаш, хонандаларнинг бор обрўсини ҳам тушириб юбориши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Ватан ҳақида жимжимадор қаторлардан иборат қўшиқлар куйловчи, шу халқ пешона тери билан тўйга йиққан пуллардан катта фойда кўрувчи хонандалар ушбу мамлакатнинг ғазнасига озгина ҳиссасини қўшса, осмон узилиб ерга тушмайди, бизнингча.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6181 16:57 | 05.08.2023