Валюта UZS
  • USD

    12 010.4314.29

  • EUR

    14 088.2337.15

  • RUB

    151.252.71

+1C

+1C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+1c

  • Hozir

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +2 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 23-December

+1C

  • Hozir

    +1 C

  • 22:00

    +1 C

  • 23:00

    +2 C

  • Seshanba, 23

    +1 +20

  • Chorshanba, 24

    +1 +20

  • Payshanba, 25

    +4 +20

  • Juma, 26

    +3 +20

  • Shanba, 27

    +3 +20

  • Yakshanba, 28

    +7 +20

  • Dushanba, 29

    +9 +20

  • Seshanba, 30

    null +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Хоразмда меҳнаткашлар учун янги маскан — “Касаба уюшмалари боғи” очилди

165 17:06 | 21.12.2025 17:06

Ўзбекистон Республикаси Президенти шу йил 17 октябрда касаба уюшмалари фаоллари ва фахрийлари билан учрашувда касаба уюшмалари ҳаракатининг 120 йиллик юбилейи муносабати билан меҳнаткаш халқимизга чуқур ҳурмат ва эҳтиром ифодаси сифатида ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари”ни ташкил этишни таклиф қилган эди.


Ушбу таклиф асосида Хоразм вилояти Урганч тумани ҳудудида 20 гектар майдонда замонавий “Касаба уюшма боғи” барпо этилди.


Бугун касаба уюшмалари Федерацияси, Хоразм вилояти ҳокимлиги, нуронийлар, фаоллар, касаба аъзолари, кенг жамоатчилик ва ОАВ вакиллари иштирокида боғнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди.


Маросимда Хоразм вилояти ҳокими Жўрабек Раҳимов, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши раиси ўринбосари Бахтиёр Махмадалиев сўзга чиқиб, мамлакатимизда инсон қадри учун амалга оширилаётган ислоҳотлар аҳамиятини, Хоразм вилоятида ташкил қилинган Касаба уюшмалари боғи меҳнат аҳлига бўлган ҳурмат ва эҳтиром рамзи эканлигини эътироф қилдилар.


Боғ ҳудудида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан меҳнатни улуғловчи рамзий мажмуа–касаба уюшма, иш берувчи ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни ифодаловчи трипартизм рамзи бўлган баландлиги 9 метр стелла ўрнатилди.


Боғга жами 35 минг тупдан зиёд 15 хил манзарали дарахтлар, жумладан, арча, сосна, терак, гужум ва бошқа турдаги кўчатлар экилди. Шунингдек, 3 минг донадан ортиқ атиргуллар ўтқазилди. Аҳоли учун қулай шароит яратиш мақсадида боғда 6 километр узунликда йўлакчалар барпо этилди, 60 та замонавий ўриндиқ ўрнатилди ҳамда дам олиш учун 3 та замонавий арбор қурилди. Кечки пайтда қулайлик яратиш учун 140 та ёритгич чироқлари ўрнатилди. 1,5 километр узунликда ариқ қазилиб, бетонлаштирилди. Қолаверса, болалар ва спорт майдончалари барпо этилди.


Ушбу боғни барпо этишда 600 нафардан ортиқ ишчи-ходимларнинг меҳнати сингди.


Янги ташкил этилган Касаба уюшма боғи Хоразм вилояти аҳолиси сайр қиладиган, спорт-соғломлаштириш машғулотлари билан шуғулланадиган, маданий-маърифий тадбирлар ўтказиладиган севимли масканга айланиши аниқ.


Муҳаббат ТЎРАБОЕВА,
“Ishonch”


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид