Ака-укалар бир жойда ишласа, моддий ёрдам кимга берилади?
– Туманимизда айрим мактабларда ака-ука, сингил ёки опа-сингил, ука битта таълим даргоҳида ишлаш ҳолатлари учрайди. Шундай ҳолатлар бўладики, уларнинг яқинлари, масалан, отаси ёки онаси вафот этганда моддий ёрдам кимга берилиши керак, деган баҳсли савол туғилмоқда. Айрим ҳолларда уларнинг ҳар бири олиши керак, дейилса, айрим мактабларда уларнинг фақатгина биттасига берилмоқда. Аслида қайси бири тўғри?
Ҳамид Хожиқулов, Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси
Деҳқонобод туман кенгаши раиси
Ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги юристи
Жаҳонгир АЛИЖОНОВ жавоб берди:
— Битта мактабда икки ёки уч нафар ака-ука, опа-сингил — туғишган қариндошлар ишлаш ҳолатлари учраб туради. Бунда қонун уларнинг отаси ёки онаси вафот этганда ҳар бирига алоҳида-алоҳида моддий ёрдам беришни белгилаб қўйган. Демак, бир жойда меҳнат қилаётган ака-ука, сингил учаласи ҳам моддий ёрдам олиши мумкин.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0