Иш ёки фарзанд: қонун қай томонда?

12:47 | 22.04.2026
2.5k
Иш ёки фарзанд: қонун қай томонда?
Катталаштириш

Савол: Аёлим туғруқ вақтида вафот этди. Бола менинг қарамоғимда. Аммо бошлиғим "Ўрнингизга доимий бир ходим олмоқчиман, чунки у ўриндошликка кўнмаяпти. Келганингизда сизга бошқа иш топиб беравераман, ташлаб қўймайман", деяпти. Шу тўғрими?

Саволга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмасининг Тошкент вилояти бўйича меҳнат-ҳуқуқ инспектори Муҳаммаджон Рўзметов жавоб берди.

— Уч ёшгача боласи бор аёл ёхуд уч ёшгача бўлган болани ёлғиз тарбиялаётган ота (васий) билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш фақат қуйидаги ҳолатларда амалга оширилиши мумкин:

– ташкилот (унинг алоҳида бўлинмаси) тегишли қарор билан тугатилганда ёхуд якка тартибдаги тадбиркор томонидан фаолият тугатилганда;

– ходим ўз меҳнат мажбуриятларини мунтазам равишда бузганда;

– ходим ўз меҳнат мажбуриятларини бир марта қўпол равишда бузганда.

Ушбу ҳолатда ходимлар билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда уларнинг бола парваришлаш нафақасини олиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

Муҳим эслатма: Боласи уч ёшга тўлгунига қадар бола парваришлаш таътилида бўлган ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисмининг 3-бандига мувофиқ бекор қилишга ходим таътилдан чиққан кундан эътиборан бир йил ичида йўл қўйилмайди.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади