Валюта UZS
  • USD

    12 705.7959.23

  • EUR

    14 704.41243.07

  • RUB

    159.20-1.68

+33C

+33C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+33c

  • Hozir

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-June

+33C

  • Hozir

    +33 C

  • 14:00

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Juma, 13

    +33 +20

  • Shanba, 14

    +37 +20

  • Yakshanba, 15

    +37 +20

  • Dushanba, 16

    +38 +20

  • Seshanba, 17

    +40 +20

  • Chorshanba, 18

    +42 +20

  • Payshanba, 19

    +37 +20

  • Juma, 20

    +35 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Ишлатилган батарейкаларни нима қиласиз?

Албатта, кўпчилик уларни оддий чиқинди қутисига ташлайди. Билмайдики, улар бу ҳаракатлари билан табиат ва инсон саломатлиги учун жуда катта хавф туғдирмоқда. Сабаби битта батарейканинг чиқиндига ташлаб юборилиши 400 литргача ерости сувини ифлослантириши мумкин.
700 02:25 | 06.06.2025 02:25

Ишлатилган батарейкаларни йиғиш ва тўғри утилизация қилиш масаласи долзарб экани тобора кўпроқ эътиборни талаб қилмоқда. Ана шундай муҳим ва замонавий муаммога ечим сифатида Ўзбекистонда инновацион лойиҳа – www.batareykalar.uz платформаси ишга туширилгани экологик барқарорлик сари ташланган муҳим қадам бўлди.


Лойиҳа муаллифи – Ёшлар Парламенти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Ферузбек Сайфуллаевнинг таъкидлашича, www.batareykalar.uz экологик лойиҳаси унинг томонидан бир неча йиллардан буён ишлаб чиқилган ва пухта режалаштирилган ташаббусдир. Ушбу лойиҳа 2024 йилда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан ўтказилган “Ёшлар – келажак бунёдкорлари!” III экология ва туризм халқаро қурултойи доирасида “Энг яхши экологик лойиҳа” номинацияси ғолиби деб топилиб, расмий равишда ишга туширилди. Лойиҳанинг тақдимот маросими муаллиф томонидан ташкил этилган бўлиб, унда лойиҳа мақсадлари, аҳамияти ҳамда амалга ошириш босқичлари кенг жамоатчиликка таништирилди.


Мазкур лойиҳа доирасида Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг барча вилоятларида 100 та ишлатилган батарейкаларни йиғиш урналари ўрнатилди. Уларнинг манзиллари тўлиқ тарзда www.batareykalar.uz платформасига жойлаштирилган бўлиб, аҳоли ўзи яқин жойлашган пунктни тез ва қулай топиши мумкин.


Вилоятларда 28 та йиғиш пункти ташкил қилинган бўлиб, уларнинг ҳар бири икки жойда – Экология вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида ва Корзинка супермаркетларида жойлашган. Тошкент шаҳрида эса 72 та йиғиш пункти мавжуд: уларнинг ярми, яъни 36 таси “Корзинка” супермаркетларида, қолган ярми эса давлат ташкилотлари ва таълим муассасаларида ўрнатилган.


Лойиҳа мамлакатимизда ишлатилган батарейкаларни қайта ишловчи махсус завод мавжуд бўлмагани сабабли мустақил экологик ташаббус сифатида амалга оширилмоқда. Ишлатилган батарейкалар таркибида қурғошин, кадмий, симоб, никель, литий каби заҳарли моддаларнинг мавжудлиги уларни алоҳида хавфли чиқиндилар тоифасига киритади. Ушбу моддаларнинг тупроқ ва сувга тушиши орқали улар инсон саломатлиги, хусусан асаб тизими, юрак, буйрак фаолиятига жиддий зарар етказиши мумкин. Шунингдек, бу заҳарли элементлар ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига ҳам салбий таъсир қилади.


Тўпланган батарейкалар “No Waste” компанияси томонидан хавфсиз сақланиб, экологик стандартларга мувофиқ утилизация қилинади.


Лойиҳа доирасида аҳолини рағбатлантириш тизими йўлга қўйилмаган. Лойиҳани амалга оширишда “Корзинка” супермаркетлар тармоғи, “Murad Buildings” компанияси, Экология вазирлиги, ҳамда Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги фаол кўмак бермоқда. www.batareykalar.uz лойиҳаси Ўзбекистонда экологик хавфсизлик, чиқиндиларни бошқариш ва аҳолининг экологик онгини ошириш йўлида муҳим қадамлардан бири бўлиб хизмат қилади.


Юқорида унинг доирасида аҳолини рағбтлантириш ҳақида гап йўқлигига алоҳида эътибор қаратиш лозимдек. Боиси, хонадонида ишлатиб бўлинган батарейкаларни аҳоли асосан умумий аҳлат йиғиндисига ташлайди. Уларни махсус урналарга ташлашга қизиқтириш ва буни одат қилиш учун эса, албатта қандайдир рағбатлантириш тизими ишлаб чиқилса мақсадга мувофиқ.


Даврон ЭРГАШЕВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид