Қишлоқ хўжалиги учун бериладиган кредитлар муддати 15 йилгача узайтирилади

Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича ички аудит хизматини ташкил қилиш топширилди.

11:54 | 10.11.2023
3,091
Қишлоқ хўжалиги учун бериладиган кредитлар муддати 15 йилгача узайтирилади
Катталаштириш

Қишлоқ хўжалиги лойиҳаларига бериладиган кредитлар муддати 3 йиллик имтиёзли давр билан 15 йилгача узайтирилади.
Бу ҳақда кеча, 9 ноябрь куни қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантиришга доир видеоселектор йиғилишида маълум қилинди.

Қайд этилишича, мазкур турдаги кредитлар ажратилишини сўраб қилинган мурожаатлар тегишли банклар томонидан 2 ойгача муддатда кўриб чиқилиши белгиланди.

Йиғилишда, шунингдек, халқаро молия ташкилотларидан жалб қилинган маблағлар тўлиқ йўналтирилмаётгани кўрсатиб ўтилди.

– Негаки бу маблағлар 20-25 йилга жалб қилинган бўлса-да, банклар томонидан тадбиркорларга 5-7 йилга ажратилмоқда. Кредит бериш учун лойиҳаларни кўриб чиқиш муддати бир йилгача чўзилмоқда. Маблағлардан фойдаланиш йўналишлари чеклангани сабабли тадбиркорларда қизиқиш кам, – дейди Президент Шавкат Мирзиёев.
Шу боис бу ресурсларни банклар учун ҳам, тадбиркорлар учун ҳам жозибадор шартларда ажратиш кераклиги таъкидланди.

Бундан ташқари, қишлоқ хўжалиги вазирлигига халқаро молия ташкилотлари, бюджет ва банклар ажратаётган маблағларнинг мақсадли ишлатилиши бўйича ички аудит хизматини ташкил қилиш топширилди.
Йирик савдо тармоқларида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга тенг шароит яратилмагани, бу рақобат ва нарх-навога таъсир этаётгани таъкидланди.

Йиғилишда бюджетга тушумларни таъминлаш масаласига ҳам эътибор қаратилди. Бу борада айрим туман ва шаҳарларда оқсоқликка йўл қўйилаётгани, даромадлар ҳажми ишлаб чиқариш, экспорт ва инвестицияларга мос эмаслиги кўрсатиб ўтилди.

🏷️ Теглар:#Кредит
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

369 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади