«Меҳнат ҳуқуқи билимдони» танловининг энг билимдон иштирокчилари аниқланди

Касаба уюшмалари кунига бағишланган тантанали тадбирда меҳнат қонунчилиги бўйича билимларини намоён этган «Меҳнат ҳуқуқи билимдони» танлови ғолиблари тақдирланди.

18:07 | 10.11.2026
•
4
«Меҳнат ҳуқуқи билимдони» танловининг энг билимдон иштирокчилари аниқланди
Катталаштириш

Тошкентдаги Федерация Конгресс холлида ўтаётган тақдирлаш маросимида меҳнат ҳуқуқига оид билимларни оммалаштиришга қаратилган республика танловининг ғолиблари ҳам эътироф этилди.

Танлов натижаларига кўра, биринчи ўрин Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 3-сонли кимё ва биология фанларига ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати биология фани ўқитувчиси Муқаддасхон Тошболтаевага насиб этди.

Иккинчи ўринни Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг Тошкент вилояти Янгийўл шаҳар бўлими маҳаллалар фаолиятини мувофиқлаштириш ва рақамлаштириш бўйича бош мутахассиси Нилуфар Юсупова эгаллади.

Учинчи ўрин эса Самарқанд вилояти Жомбой туманидаги 6-умумтаълим мактаби информатика фани ўқитувчиси Акбаржон Омоновга берилди.

«Меҳнат ҳуқуқи билимдони» танлови ходимларнинг меҳнат қонунчилигига оид билимларини мустаҳкамлаш, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда меҳнат муносабатларида ўз ҳуқуқ ва мажбуриятларини чуқур англашига хизмат қилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади