«Касаба ишончи» республика танлови ғолиблари тақдирланди

Ўзбекистон касаба уюшмалари куни муносабати билан ташкил этилган «Касаба ишончи» республика онлайн танлови якунланди.

17:40 | 10.11.2026
•
11
«Касаба ишончи» республика танлови ғолиблари тақдирланди
Катталаштириш

Ғолиблар Федерация Конгресс холлида тантанали равишда тақдирланди.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси, «Ишонч» ва «Ишонч-Доверие» газеталари ҳамда Ishonch.uz сайти ҳамкорлигида ўтказилган танлов касаба уюшмалари тизимида фаолият юритаётган ходимлар, бошланғич ташкилотлар, ҳудудий ва тармоқ кенгашларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг фидокорона меҳнати ва ташаббусларини рағбатлантиришга қаратилди.

Танлов якунларига кўра, бир қатор йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорлар аниқланди.

«Энг фаол аёл раиса» номинациясида Фарғона вилояти Бувайда тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раисаси Саидахон Абдуллаева биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Қорақалпоғистон Республикаси Тахиатош туман бўлинмаси кенгаши раисаси Сайяра Бекимбетовага, учинчи ўрин Хоразм вилояти Урганч туман бўлинмаси кенгаши раисаси Меҳрибон Мадаминовага насиб этди.

«Энг намунали туман (шаҳар) кенгаши» номинациясида Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Ғиждувон туман бўлинмаси кенгаши раиси Юнус Ҳомидов биринчи ўринга муносиб кўрилди. Зомин туман бўлинмаси кенгаши раиси Диёр Фозилов иккинчи, Тахтакўпир туман бўлинмаси кенгаши раиси Аллаяр Рейов учинчи ўринни қўлга киритди.

«Энг намунали бошланғич касаба уюшмаси» номинациясида Жиззах шаҳридаги 22-мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Феруза Пардаева ғолиб бўлди. Хоразм вилояти Хонқа туманидаги 34-мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Мавжуда Пўлатова иккинчи, Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги 70-мактаб касаба уюшмаси қўмитаси раиси Икром Жўраев учинчи ўринни эгаллади.

«Касаба уюшмасининг энг фаол тарғиботчиси» номинациясида Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шаҳноза Кимёназарова биринчи ўринни қўлга киритди. Фарғона вилояти Учкўприк тумани тиббиёт бирлашмаси касаба уюшмаси қўмитаси раиси Моҳидил Исақова иккинчи, Ички ишлар вазирлиги Бухоро академик лицейи касаба уюшмаси қўмитаси раиси Шаҳноза Шарипова учинчи ўринга сазовор бўлди.

Шунингдек, «Энг намунали санаторий» номинациясида «Абу Али ибн Сино» санаторийси, «Энг намунали ҳудудий кенгаш» номинациясида эса Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Фарғона вилояти кенгаши ғолиб деб топилди.

«Касаба уюшма фидойиси» номинациясида беш нафар фаол эътироф этилди.
Улар:
· Таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Мирзачўл тумани бўлинмаси кенгаши раиси Мурод Бекқулов;
· Гулистон шаҳар бўлинмаси кенгаши раиси Фарҳод Таштанов;
· «Андижон халқаро аэропорти» касаба уюшмаси қўмитаси раиси Азиза Кучкарова;
· «Ўзбекгеофизика» АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Рустам Аҳмадқулов;
· Агросаноат мажмуи ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти масъул ташкилотчиси Сайёра Мирзоякубовадир.

Танлов ғолибларининг тақдирланиши касаба уюшмалари тизимида меҳнат қилаётган фаолларнинг ташаббускорлиги ва жамоатчилик ишларидаги иштирокини муносиб эътироф этишга хизмат қилди.

Эслатиб ўтамиз, «Касаба ишончи» танлови орқали меҳнат жамоаларида бирдамликни мустаҳкамлаш, ходимларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш ҳамда фидойи касаба уюшмаси фаолларини кенг жамоатчиликка танитиш мақсад қилинган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

Биринчи бўлиб овоз беринг

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади