Касаба уюшмалари тизимидаги етти нафар спортчи ва мураббий тақдирланди
Федерация Конгресс холлида ўтаётган тантанали маросимда спорт соҳасида самарали фаолият юритаётган мураббийлар ва иқтидорли спортчилар ҳам эътироф этилмоқда.

11 ноябрь – Касаба уюшмалари ходимлари куни муносабати билан ташкил этилган тадбирда «Яккасарой спорт-соғломлаштириш мажмуаси» тизимидаги спорт муассасалари вакиллари икки номинация бўйича тақдирланди.
Жумладан, «Энг яхши мураббий» номинациясида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори Татьяна Маматқулова ҳамда Ўзбекистон синхрон сузиш бўйича миллий терма жамоаси бош мураббийи Динара Ибрагимова эътироф этилди.
«Энг яхши спортчи» номинациясида эса Федерациянинг Республика ихтисослаштирилган комплекс болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спортчилари Артур Гулиев, Азизбек Абдулхабибов, Дарья Кочнева ва Шаҳзода Мамадалиева тақдирланди.
Шунингдек, муз устида хоккей бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаби спортчиси Абдусамад Носиров ҳам мазкур номинация бўйича эътироф этилди.
Мураббийлар ва спортчиларнинг тақдирланиши ёшлар спортини ривожлантириш, иқтидорли спортчиларни қўллаб-қувватлаш ҳамда спорт соҳасида меҳнат қилаётган мутахассисларни рағбатлантиришга қаратилган байрам тадбирининг бир қисми бўлди.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият





