Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити Тошкентда бўлиб ўтади

8 -9 ноябрь кунлари Тошкент шаҳрида Шавкат Мирзиёев раислигида Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг (ИҲТ) ўн олтинчи саммити бўлиб ўтади.

10:53 | 06.11.2023
2,849
Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотининг навбатдаги саммити  Тошкентда бўлиб ўтади
Катталаштириш

Президентнинг матбуот хизмати хабарига кўра, тадбирда Озарбайжон, Эрон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистон ва Туркиянинг давлат ва ҳукумат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.
Саммитда ИҲТ доирасида савдо-иқтисодий, инвестициявий, транспорт-коммуникациявий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳамда ушбу кўп томонлама тузилма фаолиятини такомиллаштириш масалалари муҳокама қилиниши белгиланган.
Шунингдек, Ўзбекистон етакчиси қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Ўзбекистон Республикаси 1992 йилда аъзо бўлган Иқтисодий ҳамкорлик ташкилотига 1985 йилда асос солинган. Унинг доимий фаолият юритувчи котибияти Теҳронда жойлашган.

🏷️ Теглар:#Иқтисод
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

415 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади