Қизиқарли фактлар: Энг пакана одамлар кимлар?

Дунёдаги энг пакана одамлар – Ҳиндистон, Филиппин ва Африка пигмейлари. Уларнинг бўйи бир ярим метрдан паст бўлади.

10:05 | 12.02.2024
1,264
Қизиқарли фактлар: Энг пакана одамлар кимлар?
Катталаштириш
  • 1905 йилда АҚШда кино чиптасининг ўртача нархи 5 цент бўлган.
  • Рассом Сезаннинг гапирадиган тўтиси бор бўлиб, рассом унга “Сезан – буюк рассом” дейишни ўргатган.
  • Ойда бўлган астронавтларнинг айтишича, ой тупроғининг ҳиди портлаган петарданикига ўхшайди.
  • Жодугарларнинг супурги устидаги илк тасвирлари 1440 йилда Францияда пайдо бўлган.
  • Дунёдаги энг хавфли касблар – дарахт кесувчи, учувчи, электрчи, металл билан ишловчи.
  • Ер аҳолисининг бешдан уч қисми – осиёликлар.
  • Аёлларнинг энг севимли ҳиди – қовоқли пирог, лаванда, бодринг, банан ва айрим ширинликларнинг ҳиди.
  • Ҳамма японча сўзлар шу учта ҳарф - a, y, n дан бири билан тугайди.
  • Менделеев даврий жадвалида учрамайдиган ягона ҳарф – J.
  • Пахтадан машина воситасида илк бор Англияда 1730 йилда кийим тўқилган.
  • Наполеоннинг севимли оти Маренго лақабли кулранг араб арғумоғи бўлган.
  • Гонконг ҳудуди битта ярим орол ва 236та оролдан иборат.
  • Хитой ўн тўртта давлат билан чегарадош.
  • Қадимги Мисрда бойлар ўзлари уйда боқадиган тимсоҳларга жавоҳиротлар сотиб олишган.
  • Юнон тарихчиси Геродотнинг уқтиришича, мисрликларнинг сочи умуман тўкилмаган.
  • АҚШнинг бошқа штатларига қараганда Калифорнияда курка кўпроқ боқилади.
  • Ҳар 18 сонияда АҚШда автомобиль аварияси юз беради. Тахминан ҳар 11 дақиқада кимдир ўлади.
  • Луи XIV нинг 413та каравоти бўлган.
  • Англия қироли Георг I инглиз тилида битта ҳам сўз билмаган. Унинг она тили немис тили бўлган, ўз қўл остидагилар билан эса француз тилида сўзлашган.
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

390 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади