+22C

+22C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш
Жамият
43 22:12 | 20.05.2026 22:12

​Савол: Ходим касаллик варақаси («больничный») олган пайтда ишдан бўшатилиши мумкинми?
​Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Бухоро вилоят кенгаши мутахассиси Рустам Насимов жавоб беради:


​— Йўқ, мумкин эмас. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига кўра, ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврда иш берувчининг ташаббуси билан уни ишдан бўшатишга йўл қўйилмайди. Агар сиз касаллик сабабли шифохонада даволанаётган бўлсангиз, раҳбариятнинг «ишга чиқмаганингиз учун сизни бўшатамиз» дейиши мутлақо қонунбузарлик ҳисобланади. Бу қоидадан фақат ташкилот бутунлай тугатилган ёки якка тартибдаги тадбиркор ўз фаолиятини якунлаган истисновий ҳолатлардагина четга чиқилиши мумкин.


​Меҳнат қонунчилиги ходимни нафақат касаллик даврида, балки таътилда бўлганида, давлат ёки жамоат мажбуриятларини бажараётганида ҳамда хизмат сафарига юборилганида ҳам иш берувчи ташаббуси билан бўшатишдан ҳимоя қилади. Шунингдек, ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор ходимлар учун ҳам Меҳнат кодексида алоҳида қатъий кафолатлар белгиланган.


​Айрим иш берувчиларнинг «касаллик варақасида юрганингизда маош тўланмайди» дейиши ҳуқуқий саводсизликдир. Агар «больничный» расмий расмийлаштирилган бўлса, қонунчиликка мувофиқ ушбу давр учун вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси тўланиши шарт. Унутманг, ходим касал бўлиб қолгани учун жазоланмайди — қонун инсон соғлиғини ҳам, унинг меҳнат ҳуқуқини ҳам бирдек ҳимоя қилади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид

Жамият
Жамият
ЧИЛЛА НИМА?
0 6500 16:57 | 05.08.2023