Катта Лангар Қуръонидан олинган нусха Зоминга келтирилди
Бугун Жиззах вилоятининг Зомин туманидаги «Маърифатли» жоме масжидига ислом оламининг ноёб қўлёзмаси Катта Лангар Қуръонидан олинган нусха олиб келинди.
Таъкидланганидек, Қуръони каримнинг ушбу нусхаси жуда ҳам табаррук, уни асраб-авайлаб, келажак авлодга етказиш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Қайд этиш жоиз, Катта Лангар Қуръони энг қадимги тарихга эга Мусҳаф нусхаларидан бири ҳисобланади.
Ҳозирда ушбу қўлёзманинг саҳифалари Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида, шунингдек, Тошкент ва Бухоро шаҳарларида ҳам мавжуд. Унинг16 та саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси кутубхонасида сақланмоқда.