Кўзойнак тақиб, кўзингизни ҳимоя қилинг!
Кўзойнак қачон ва ким томонидан ихтиро қилинганини аниқлаш қийин. Бироқ унинг ривожланиши бир неча босқичлардан ўтган. Масалан, ўрта асрлар, тахминан 1000 йилларда, араб олими Ибн ал-Ҳайтҳам оптика фанига муҳим ҳисса қўшди ва линзаларнинг ёруғликни қандай синдириши ҳақида илмий тушунчаларни ривожлантирди.
XII аср: кўзойнак сифатида ишлатиладиган биринчи линзалар тахминан 1286 йилда Италияда яратилган, деб ҳисобланади. Бу линзалар икки шиша бўлагидан иборат бўлиб, металл ёки ёғоч рамкага ўрнатилган ва бурунга жойлаштирилган. XX асрда замонавий кўзойнаклар оптик ва материаллар технологиясидаги катта ривожланишлар натижасида анча такомиллашди.
Пластмасса линзалар, прогрессив линзалар ва кўп қиррали оптик қопламалар каби янгиликлар кўзойнакларнинг самарадорлиги ва қулайлигини оширди. Кўзойнаклар, ҳозирги кунда, нафақат кўриш муаммоларини тузатиш, балки кўзларни ҳимоя қилиш ва мода аксессуари сифатида ҳам кенг қўлланилади.
Кўзойнаклар турли сабабларга кўра ишлатилади. Кўриш муаммоларини тузатиш учун, кўзойнак миопия (яқинни яхши кўриш), гиперопия (узоққа яхши кўриш), астигматизм ва пресбиопия каби кўриш нуқсонларини тузатиш учун ишлатилади. Оптик линзалар ёруғликни қайта йўналтириб, кўзнинг орқа қисмидаги ретинага тўғри фокусланишини таъминлайди.
Қуёшдан ҳимоя қилиш учун. Қуёш кўзойнаклари кўзларни зарарли ультрабинафша (УБ) нурларидан ҳимоя қилади. УБ нурлари кўзга зарар етказиши ва катаракта ёки макула дегенерацияси каби касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Кўп вақт компьютер, телефон ёки бошқа рақамли қурилмалар билан вақт ўтказадиган одамлар ҳам кўзойнакдан фойдаланиши лозим. У кўзларни ёруғликдан ҳимоя қилади, бу эса кўз қизариши, чарчоқ ва бош оғриғини камайтиради.
Кўзнинг умумий ҳимояси учун ҳам кўзойнак зарур. Спорт ёки иш фаолияти давомида кўзойнак кўзларни чанг, зарбалар ёки кимёвий моддалар каби ташқи зарарли омиллардан ҳимоя қилишда ёрдам беради.
Мода ва услуб учун ҳам кўзойнакдан фойдаланилади. Улар кишининг ташқи кўринишини тўлдириши ва услубига ўзига хослик қўшиши мумкин.
Ҳамида Абдухалилова,
Ўзбек тили ва адабиёти университети талабаси
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0