Электр тарифлари илк бор тўлиқ очиқланди

17:44 | 09.08.2026
460
Электр тарифлари илк бор тўлиқ очиқланди
Катталаштириш

Ўзбекистонда электр энергиясини ишлаб чиқариш, узатиш ва ҳудудларда тақсимлаш тарифлари илк бор бир жойда очиқланди.

1 кВт/соат электр ишлаб чиқариш тарифлари:

🔹 «Ўзбекгидроэнерго» — 522 сўм
🔹 Талимаржон ИЭС — 579 сўм
🔹 Янги Ангрен ИЭС — 828 сўм
🔹 Ангрен ИЭС — 947 сўм
🔹 Тахиатош ИЭС — 957 сўм
🔹 Тошкент ИЭС — 1126 сўм

Узатиш тарифи:
«Ўзбекистон миллий электр тармоқлари» — 98 сўм/кВт·соат.

Ҳудудларда тақсимлаш тарифи:

Қорақалпоғистонда — 410 сўм, Қашқадарёда — 171 сўм.
Наманганда — 193 сўм, Андижонда — 243 сўм, Фарғонада — 366 сўм, Тошкент шаҳрида — 276 сўм.

Демак, ҳудудлар кесимида тақсимлаш тарифлари 171 сўмдан 410 сўмгача фарқ қилади.

Газ тарифлари ҳам тасдиқланган:

UzGasTrade газни «Ҳудудгазтаъминот»га 1000 куб метр учун 1,39 млн сўмдан сотади. «Ўзтрансгаз»нинг транспортировка тарифи — 195 минг сўм, «Ҳудудгазтаъминот» тармоқларида эса 240 минг сўм.

Муҳими, ушбу тарифлар 1 июндан газ ва электр нархлари оширилганидан кейин қайта кўриб чиқилган.

Бу маълумотлар электр энергетикасида нархнинг ишлаб чиқаришдан истеъмолчигача бўлган занжирида қайси босқич қанча туради, деган саволга ойдинлик киритади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади