Маданият вазирлиги бир телелойиҳа учун 2 млрд сўм сарфламоқчи

Қайд этилишича, бу телелойиҳа маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган ижодкор ёшларни қўллаб-қуватлашни назарда тутади.

16:22 | 08.04.2024
873
Маданият вазирлиги бир телелойиҳа учун 2 млрд сўм сарфламоқчи
Катталаштириш

Маданият вазири Озодбек Назарбеков “маданият ва санъат соҳасида фаолият юритаётган ижодкор ёшларни қўллаб-қуватлаш” мақсадида янги – “The Voice of Uzbekistan” телелойиҳасини амалга оширишга доир буйруғини имзолади.
Унга кўра, ушбу телелойиҳани Ўзбекистонда амалга ошириш бўйича “Talent shou” фирмаси билан шартнома имзолаган. Шартнома қиймати 2 млрд сўм.

Вазир молия-иқтисодиёт бошқармаси (О.Юнусов)га бюджетган Маданият вазирлигига ажратилган маблағлардан 2 млрд сўмни юқоридаги шартнома учун йўналтиришни топширган.

“Мазкур лойиҳанинг амалга оширилиши ёшларнинг мусиқа санъатига бўлган қизиқишини янада кучайтириш, уларни жаҳон саҳналарига олиб чиқиш, “Устоз-шогирд” анъаналарини ривожлантиришнинг янги механизми яратишга хизмат қилади”, – дейилади О.Назарбековнинг жорий йил 7 февралида Бош вазирга чиқарган хатида.

Қайд этилишича, “The Voice of Uzbekistan” телелойиҳаси “ЗЎР ТВ” телеканалининг махсус тасвирга олиш майдонида суратга олинади ва тасвирга олиш ҳамда “прайм-тайм” вақтларидан алоҳида эфир ўрни ажратилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларидан телелойиҳада ҳудудлардан иштирок этиш истагини билдирган ижодкор ёшларнинг дастлабки рўйхатини шакллантириш ва уларга амалий-услубий кўмак бериш сўралган.

Шартномага илова қилинган сарф-харажатлар сметасига кўра, ажратилаётган маблағлар телелойиҳа иштирокчиларининг устозлари (3 киши), бадиий раҳбар (1), мусиқа директори (1), телелойиҳада иштирок этадиган созандаларга (6) 6 ойлик гонорар тўлаш учун ишлатилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

407 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади