Мактaбларда гигиeник ҳолатни яхшилаш учун бюджетдан 100 млрд сўм маблағ ажратилади – Президент қарори
Президент “2026–2028-йилларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш” ҳужжатини имзолади.
Дастур доирасида 2026–2028-йилларда 65 трлн 800 миллиард сўм маблағ умумий ишлар учун ажратилади. Шу жумладан, 1 800 яқин маҳалла учун 23,9 трлн сўмлик 1708 та лойиҳа, 140 маҳаллага тоза сув 1 трлн 200 миллиард сўм, 284 км йўлларни реконструкция қилиш учун 2 трлн 700 миллиард сўм, 233 та соғлиқни сақлаш объектида 1 трлн 750 миллиард сўм ажратилади. Умумий сифат яхшиланади, янги боғчалар ҳамда тиббий объектлар қурилади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан жорий йилнинг 27-декабр куни “2026–2028-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–393-сонли қарор имзоланди.
Ҳужжатга кўра, Дастур доирасида:
- давлат бюджети ҳисобидан республикадаги 1 800 га яқин маҳаллаларда “Янги Ўзбекистон” қиёфасини яратиш мақсадида жами 1 708 та лойиҳа учун 23,9 трлн сўм;
- 140 та маҳалладаги 390 минг аҳолини илк бор тоза ва сифатли ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 1 трлн 200 миллиард сўм;.
- 284 км узунликдаги автомобиль йўлларини реконструкция қилиш ва уларни фойдаланишга топшириш учун 2 трлн 700 миллиард сўм ажратилди.
Қарор билан 2027-йилда амалга ошириладиган объектларнинг манзилли рўйхати ҳам тасдиқланди. Бунинг натижасида 2027-йилнинг бошидanoq янгидан бошланувчи объектларда қурилиш ишларининг бошланишига эришилади.
Шу билан бирга, 2027-йилдан бошлаб, халқаро молия институтлари, давлат-хусусий шериклик лойиҳалари ҳамда давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган қурилиш ишлари бўйича “Марказлашган инвестиция дастури”нинг ишлаб чиқилади.
Бундан ташқари, навбатлилик даражаси 2 ва ундан юқори бўлган 437 та мактабда 221,5 мингта янги ўқув ўрни яратиш учун 4,3 трлн сўм ажратилди. Бунда, дастурга киритилган барча мактабларда навбатлилик даражаси 1 коэффициентга туширилиб, замонавий жиҳозлар билан таъминланади.
Шу билан бирга, мактабларни қуриш-таъмирлаш ишларида энергия самардорликка эътибор қаратилиб, қуёш панеллари, гелиоколлекторлар, иссиқлик насослари каби қайта тикланувчи энергия қурилмалари ўрнатилади. Бу, ўз навбатида, ўқувчиларни дарсдан кейин тўгарак ва қўшимча таълим олиш учун кенг имкониятларни яратади.
Яна бир муҳим жиҳат шундаки, мактабларнинг санитар гигиеник ҳолатлари яхшилаш учун қўшимча 100 млрд сўм маблағ кўзда тутилмоқда. Бу орқали ўқувчиларнинг турли юқумли касалликларга чалинишининг олди олинади.
Қарор билан 233 та соғлиқни сақлаш объектида қурилиш ва реконструкция ишлари учун 1 трлн 750 миллиард сўм ажратилди.
Натижада 139 та маҳаллада 10,4 минг қатновли поликлиникалар реконструкция қилиниб, бирламчи тиббий санитария ёрдамини кўрсатишнинг замонавий тизими, яъни касалликларни биринчи бўғинда аниқлаш имконияти яратилади.
Умуман олганда 2026-йилда ижтимоий ва инфратузилмани ривожлантириш учун 65 триллион 800 млрд сўм йўналтирилади. Бу 2025-йилга нисбатан 26 фоизга кўп.
Натижада 380 тага яқин янги боғчалар ва 1 100 тага яқин соғлиқни сақлаш объектлари қурилади, 3,5 минг км йўллар таъмирланади ҳамда 1 250 кмга яқин каналлар бетонланади.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0