Маҳкумлар пенсия тайинлашни сўраб ариза беришлари мумкин бўлади

Ички ишлар вазирлигининг озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазони ижро этиш муассасаларининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга доир вазир буйруғи лойиҳаси эълон қилинди.

12:12 | 15.05.2024
671
Маҳкумлар пенсия тайинлашни сўраб ариза беришлари мумкин бўлади
Катталаштириш

Унга кўра, эндиликда маҳкумлар пенсия тайинлашларини сўраб ҳудудий органларга ариза беришлари мумкин.

Яъни, мазкур ички тартиб қоидаларнинг 337-банд саккизинчи хатбошисига “манзил-колонияларда жазони ўтаётган озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар пенсия тайинлашни сўраб ариза билан манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармасининг бевосита туман (шаҳар) бўлимига ёки сўровнома тўлдирган ҳолда Адлия вазирлиги давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат этиши мумкинлиги”га доир ўзгаритирш киритиляпти.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибда манзил-колониялардаги шахсларга пенсия тайинлаш ва тўлаш Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан тегишли пенсия суммаларини маҳкумларнинг шахсий ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан амалга оширилиши белгиланган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади