Марказий осиё ҳамжамияти: илмий-амалий анжуман таҳлили
Бугун Дипломат университетида “Билим карвони” нодавлат нотижорат илмий муассасаси ҳамкорлигида “Марказий Осиё ҳамжамиятининг концептуал асослари ва модели” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.
Анжуман Марказий Осиё минтақасида интеграция жараёнларини ривожлантириш, ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда замонавий глобал чақириқлар шароитида ҳамжамиятнинг истиқболли моделини муҳокама қилишга бағишланди.
Тадбирда сиёсий, иқтисодий, хавфсизлик, маданий-гуманитар ва экологик йўналишлардаги минтақавий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, илм-фан ва таълимнинг минтақавий тараққиётдаги ўрнига алоҳида эътибор қаратилди.
Анжуманда Ўзбекистон ва хорижий давлатлардан олимлар, экспертлар, дипломатлар ҳамда тадқиқотчилар иштирок этди. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркия ва Австралия вакиллари ўз маърузалари билан қатнашдилар.
Тадбир доирасида ҳамкорлик меморандумлари имзоланди, 100 га яқин мақола ва тезислар сараланиб, илмий тўплам сифатида нашр этилди.
Мазкур анжуман Марказий Осиё давлатлари ўртасида илмий-академик ҳамкорликни кенгайтириш ва минтақавий интеграцияни мустаҳкамлашга хизмат қилади.



Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0