Меҳнат таътили тугамасдан чақириб олинса, қандай ҳисоб-китоб қилинади?
– Корхонада вазифамни бажарадиган ходим бўлмаганлиги туфайли меҳнат таътилим тугамасдан маъмурият ташаббуси билан ишга чақириб олиндим. Аммо таътил пулини тўлиқ олганман. Бу вазиятда мен билан қандай ҳисоб-китоб қилинади?
Ҳамидулла Эгамов, Самарқанд вилояти
Ушбу саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Самарқанд вилоят кенгаши меҳнат ҳуқуқ инспектори Улуғбек Ғаниев жавоб беради.
– Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 14 ноябрдаги 758-сон қарори билан тасдиқланган Алоҳида ҳоллар учун ходимларнинг ўртача иш ҳақини ҳисоблаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги низомнинг 10-бандига кўра:
Ходим таътилдан чақириб олинса, таътил учун тўланган ҳақ, ишга чиққандан кейин ишланган вақт учун ойлик иш ҳақи билан қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Масалан, ходимга 2025 йил 1 июлдан 25 календарь кун меҳнат таътили берилди. 10 кундан кейин, яъни 11 июлда чақириб олинди, лекин унга 25 кунга таътил тўлаб бўлинган, 15 кунлик таътилдан фойдаланмади.
Шунда, ушбу ходимга 10 кунлик таътил пули ўзида қолади (чунки 10 кун таътилда бўлган), қолган 15 кунлик таътил пули 11-31 июлгача ишлаган иш ҳақидан чегириб қолинади. (Яъни минус қилинади.)
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0