Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси талабалари фахрий ёшлар сафида
Бугун ҳар йили анъанавий тарзда бериладиган Президент ва бир қатор буюк аждодларимиз номи билан аталган давлат стипендиялари ғолиблари рўйхати эълон қилинди.
Қувончлиси, 101 нафар бакалавр йўналишидаги Президент стипендиати орасида 2022 йилдан фаолиятини бошлаган Касаба уюшмалари Федерацияси қошидаги Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академияси талабаси – Мақсудова Нигора Абдулла қизи ҳам бор. Нигора меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги (тармоқлар бўйича) йўналишида ушбу юксак танлов ғолиби сифатида тан олинди. Бу бир жиҳатдан ёшларимизга, қолаверса, меҳнат муҳофазаси соҳасига берилган эътибор ва ишончнинг ёрқин кўринишидир.
Яна бир талаба – Бозорова Сарвиноз Санжар қизи эса Ислом Каримов номидаги стипендиянинг юриспруденция (фаолият турлари бўйича) йўналишида танланган ёшлар сафидан ўрин олди.
Барча степендият ёшлар қаторида Меҳнат ва ижтимоий муносабатлар академиясининг ушбу икки иқтидорли талабасини ҳам давлатимизнинг юксак ишончи билан муборакбод этамиз!




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0