Валюта UZS
  • USD

    12 242.1717.01

  • EUR

    14 522.89-37.28

  • RUB

    159.90-2.11

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 08:00

    +6 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +9 C

  • 11:00

    +12 C

  • 12:00

    +14 C

  • 13:00

    +14 C

  • 14:00

    +15 C

  • 15:00

    +15 C

  • 16:00

    +15 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +12 C

  • 19:00

    +11 C

  • 20:00

    +10 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 03-February

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 08:00

    +6 C

  • 09:00

    +7 C

  • 10:00

    +9 C

  • 11:00

    +12 C

  • 12:00

    +14 C

  • 13:00

    +14 C

  • 14:00

    +15 C

  • 15:00

    +15 C

  • 16:00

    +15 C

  • 17:00

    +14 C

  • 18:00

    +12 C

  • 19:00

    +11 C

  • 20:00

    +10 C

  • 21:00

    +9 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +8 C

  • Seshanba, 03

    +6 +20

  • Chorshanba, 04

    +3 +20

  • Payshanba, 05

    +8 +20

  • Juma, 06

    +3 +20

  • Shanba, 07

    +0 +20

  • Yakshanba, 08

    +0 +20

  • Dushanba, 09

    +5 +20

  • Seshanba, 10

    +6 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Сумалакми ёки чумак?

Томларнинг зийларидаги тиллақошга тақилган маржонларга ўхшаш музларга қараб уларнинг нима дейилиши ҳақида ўйлаб қўрганмисиз? .Дарвоқе, “сумалак” дейилади. Сумалак – баҳорда тайёрланадиган таом ҳам. Томлар зийидаги музлар эса, аслида халқ тилида “чумак” дейилади.
17 11:00 | 03.02.2026 11:00

Адабиёт фанидан дарс берган кекса ўқитувчимиз “Чиллаки чиллакини кўриб чумак уради” деган мақолни шундай шарҳлаб берган эди. “Ўша музлар – чумаклар кун илий бошлаши билан “ўзини томдан ташлайди”. Аввал биттаси... кейин ёнидагиси, шу тарзда ҳаммаси бирин-кетин. Худди бири қилган ишни бошқаси кўриб такрорлаётгандек. Эрта пишар мевалар “чиллаки” дейилади. Мақол, “Бир-биридан кўриб ранг олади, ёнидагисига қараб пишади, уни такрорлайди” дегани, яъни бошқага тақлид маъносида келади”.


Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон “Тил-ўзагимизнинг, ўзлигимизнинг, ўзига беклигимизнинг бош белгиси” мақоласида шундай ёзган: “Томларни қор босиб эрув бошлангандан сўнг, томнинг бўғот-зийларида беш панжа шаклида пайдо бўладиган музларни чумак дейдилар.


Бу ҳақда болалар қўшиғи ҳам бор:
Бош бармоқ,
Кўрса керак (кўрсаткич бармоқ),
Ўрта терак,
Болали буйрак (суқ, узук тақадиган бармоқ),
Чулдур чумак (чинчалоқ).


Ёки:
Муз муздан тайғон экан,
Аёғи синғон экан,
Том зийида чумаклар
Йиғлашиб турғон экан.
Ёлғиз қолғон чумакни
Худойим урғон экан…


“Чумак” сўзи эса ҳали-ҳамон “сумалак” тарзида ишлатилмоқда”.


Қишда томлар зийидаги музларнинг ўз номи бор экан,” сумалак” ўша баҳорий таом сифатида қолгани маъқул эмасми? Қандай гўзал ва бой тилимиз бор. Ҳар бир сўз, ибора ва атамалар ўз ўрнида ишлатилганидагина унинг жозибаси янада ортади.


Баҳор Холбекова тайёрлади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид