"Менга ҳеч ким йўл кўрсатмади" – пенсия арафасида ишдан бўшатилган ангренлик аёл

09:44 | 30.04.2026
634
"Менга ҳеч ким йўл кўрсатмади" – пенсия арафасида ишдан бўшатилган ангренлик аёл
Катталаштириш

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳридаги ишлаб чиқариш корхонасида 14 йил давомида меҳнат қилган Дилдора Пўлатова пенсияга чиқиш арафасида ишдан бўшатилди. Энг ачинарлиси, у зарарли шароитда ишлаган, имтиёзли пенсия олиш ҳуқуқига эга эди.

У бир неча ташкилотларга мурожаат қилди, аммо натижа бўлмади. Ҳеч ким унга аниқ йўл-йўриқ кўрсатмади. Охир-оқибат Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мурожаат қилди. Ва шу ерда масала жиддий ўрганилди.

Меҳнат инспектори томонидан аниқланишича, Дилдора Пўлатованинг умумий иш стажи қарийб 26 йилни ташкил этган. У 1993-2006 йилларда ишлаб чиқаришда фаолият юритган ва бу даврда соғлиқ учун зарарли бўлган ишларда банд бўлган. Бироқ айнан шу зарарли меҳнат шароитларини тасдиқловчи аттестация ҳужжатлари ўз вақтида Пенсия жамғармасига тақдим этилмагани муаммонинг асосий сабаби бўлган.

Барча ҳужжатлар идорага топширилгач, Дилдора Пўлатовага имтиёзли пенсия тайинланди ва у ҳозирда пенсиясини ўз вақтида олиб келмоқда.

"Мен қаерга мурожаат қилмай, аниқ жавоб ололмаган эдим. Фақат касаба уюшмалари инспектори муаммога чуқур ёндашиб, менга йўл кўрсатди", — дейди Дилдора опа.

Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади