Валюта UZS
  • USD

    12 705.7959.23

  • EUR

    14 704.41243.07

  • RUB

    159.20-1.68

+34C

+34C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+34c

  • Hozir

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Juma, 13-June

+34C

  • Hozir

    +34 C

  • 15:00

    +34 C

  • 16:00

    +34 C

  • 17:00

    +34 C

  • 18:00

    +34 C

  • 19:00

    +32 C

  • 20:00

    +30 C

  • 21:00

    +28 C

  • 22:00

    +27 C

  • 23:00

    +25 C

  • Juma, 13

    +34 +20

  • Shanba, 14

    +37 +20

  • Yakshanba, 15

    +38 +20

  • Dushanba, 16

    +39 +20

  • Seshanba, 17

    +41 +20

  • Chorshanba, 18

    +43 +20

  • Payshanba, 19

    +37 +20

  • Juma, 20

    +36 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Меъёр бузилган жойда

Абдулла Авлоний «Тарбия биз учун ё ҳаёт – ё мамот, ё нажот – ё ҳалокат, ё саодат – ё фалокат масаласидир» деб айтган эди.
490 18:53 | 08.06.2025 18:53

Жадид бобомизнинг бу ҳикмати ўз замонида қанчалик муҳим аҳамият касб этган бўлса, бугун ҳам ундан кам эмас. Зотан, тарбия ҳар бир замонда, ҳар бир маконда зарурдир.


Таълим берилмаса, бола билимсиз бўлиши мумкин. Аммо тарбия берилмаса ҳам бола қалби унинг ўрнини тўлдириб боради. Энг ёмони, бу бўшлиқ кўпинча ёмон хусусиятларни сингдириш орқали бўлади.


Яна бир жиҳат шундаки, тарбиянинг ҳам меъёри бор. Баъзан ота-оналар тарбияда қаттиққўлликни меъёрдан ошириб юборадилар. Албатта, тартиб-интизом, албатта, ҳар бир фарзанд тарбиясида зарур. Аммо бу жараён жазо, таҳдид ва доимий танбеҳ асосида қурилса, боланинг руҳиятида салбий ўзгаришлар юзага келади. Қаттиққўллик меъёридан ошган ҳолларда:


– Бола ўз фикрини айтишга чўчийди;


– Ҳиссиётларини яширишни ўрганади;


– Ўзига ишонч ҳисси сусаяди.


Психологларнинг фикрича, бундай муҳитда улғайган болаларда ўсмирликда ёки катталигида депрессия, пассивлик, ишсизликдан чўчиш хавфи ортади.


Болаларни назорат қилиш, айниқса, кичик ёшдагиларини чўчитиб қўяди. Сиз фақат қўрқитиш ёрдамида “ўзингни яхши тут”, десангиз у бу нега зарурлигини тушунмайди. Бундан ташқари, катта бўлганида бола сиздан қўрқадиган бўлади.


Болалар ота-оналари уларни яхши кўришига қаттиқ ишонишади. Бу туғма ҳиссиёт. Ҳатто болага етарли эътибор қаратилмаган ёки уларни жазолаган пайтда ҳам улар ота-онасининг меҳр-муҳаббатига ишонишади.


Фарзандга доимий равишда «сен нотўғри танлаяпсан», «биз яхшироқ биламиз» дейиш уларнинг ўзини қадрлаш ҳиссини йўқотади. Натижада, бола ўз истакларини эътиборсиз қолдира бошлайди, бошқалар уни бошқаришига ўрганади ва охир-оқибат ўз ҳаётининг йўналишини йўқотади.


Кўп ҳолларда ота-оналар фарзандининг қобилиятига эмас, ўз истакларига таянади. Бу эса, айни балоғатга етаётган, ҳаёт йўлини танлаётган ёшда норозилик, исёнкорлик ёки аксинча, ички сўниш ҳолатини юзага келтиради.


Абу Ҳомид Ғаззолий фарзанд тарбияси ҳақида шундай шундай деган эди: “Билгин! Бола тарбияси энг муҳим ишлардандир. Фарзанд ота ва онага омонат. Бола қалби пок, нозик, содда ва ҳар қандай нақш ва суратдан холи гавҳардир. Унга қандай нақш солинса, шунга кўра шаклланади, эгган томонга эгилади».


Шундай экан, фарзанд тарбиясида меъёрни унутмаслик лозим. Унга «уни қилма», «буни қилма» дейишдан олдин, ота-онанинг ўзи намуна бўлмоғи керак. Ана шундагина ҳақиқий маънода тарбияли, ҳаётнинг оқимида эркин суза оладиган инсонни тарбия олиш мумкин.


Ҳулкар ЭСЕНБЕКОВА,
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Халқаро журналистика факультети талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид