Валюта UZS
  • USD

    12 051.7188.93

  • EUR

    14 008.91121.32

  • RUB

    154.690.75

+2C

+2C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+2c

  • Hozir

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Seshanba, 20-January

+2C

  • Hozir

    +2 C

  • 19:00

    +1 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    +0 C

  • 22:00

    +0 C

  • 23:00

    +0 C

  • Seshanba, 20

    +2 +20

  • Chorshanba, 21

    +3 +20

  • Payshanba, 22

    -3 +20

  • Juma, 23

    -4 +20

  • Shanba, 24

    +1 +20

  • Yakshanba, 25

    +6 +20

  • Dushanba, 26

    +4 +20

  • Seshanba, 27

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Миллиардер ўқувчининг онаси: Пулимизни тўй-томошага эмас, фарзандимиз билимига сарфлаганмиз

Бугун Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан 2024-2025 ўқув йили давомида халқаро ва минтақавий фан олимпиадаларида ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар ва уларнинг устозларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
422 19:31 | 15.12.2025 19:31

Унда Президент администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари Ҳилола Умарова, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Эъзоза Каримова, олимпиада ғолиблари, ота-оналар, педагоглар, давлат ташкилотлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.


2025 йил ўзбеклар нафақат спортда балки илм-фанда ҳам кучли эканлигини яна бир бор дунёга исботлади. Ўқувчилар 29 та халқаро олимпиадада муносиб иштирок этиб, жами 210 та медал (40 та олтин, 78 та кумуш, 92 та бронза)ни қўлга киритди.

Зулфизар Азимова, Далер Раҳимовнинг онаси:
— Ўғлимнинг халқаро олимпиадада иштирок этиб, олтин медални қўлга киритгани она сифатида мени ниҳоятда ҳаяжонга солди. Биз асли Бухоро вилояти, Бухоро туманида яшаймиз. Турмуш ўртоғим билан икковимиз ҳам шифокормиз. Шу боис фарзандимизни ёшлигидан билимли, мақсадли қилиб тарбиялашга ҳаракат қилдик.
Далер оддий мактабда ўқиган бўлса-да, унинг бўш вақтини беҳуда ўтказишига йўл қўймадик. У биринчи синфданоқ турли тўгаракларга қатнашди. Энг муҳими, ўзида илмга кучли интилиш бор эди. Ҳеч қачон “чарчадим” демасди.
Биз оилада тиббиёт соҳаси вакиллари бўлганимиз сабабли, фарзандимизнинг ҳам шу йўналишда етук мутахассис бўлишини истаганмиз. Шу мақсадда ёшлигидан аниқ фанларга, хусусан, кимё фанига йўналтирдик. Албатта, кимё чуқур ўзлаштирилиши учун мустаҳкам пойдевор — математика муҳим. Шунинг учун дастлаб математикага алоҳида эътибор қаратилди.


Далер Бухоро шаҳридаги 35-умумий ўрта таълим мактабида таҳсил олди. 9-синфдан сўнг эса Тошкент шаҳридаги Ибн Сино номидаги ихтисослаштирилган мактабда ўқишни давом эттирди ва уни олтин медал билан тамомлади.


Бугун кўпчилик фарзандининг машҳур санъаткор ёки юқори лавозимда ишлашини хоҳлайди. Биз эса, шифокорлар оиласи сифатида, халққа наф келтирадиган, илмли мутахассис бўлиб етишишини орзу қилганмиз. Худо хоҳласа, фарзандимиз шу йўлдан бориб, орзуларимизни рўёбга чиқаради.
Албатта, бу ютуқлар осонликча келмаган. Тўгараклар, курслар, тайёргарлик жараёнлари моддий жиҳатдан катта маблағ талаб қилади. Аммо биз буни фарзандимиз келажагига қилинган инвестиция деб билдик. Тўй-томошалардан тежаб, билимга сармоя киритдик. Чунки илм бир кун эмас, албатта, ўз самарасини беради, бунга ишонардик.


Бу Далернинг илк халқаро ютуғи эмас. У бунгача бир қатор халқаро ва минтақавий олимпиадаларда қатнашган. Ўтган йили ҳам қарийб 200 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланган эди. Жорий йилда эса ушбу мукофот беш баробардан зиёд ошди. Бу — юртимизда нафақат спортга, балки илм-фанга ҳам юксак эътибор қаратилаётганининг яққол исботи.


Фарзандим ҳозир 17 ёшда. Ҳозирда дунёнинг ТОП-10 хорижий университетларига ҳужжат топширишга тайёргарлик кўрмоқда.


Бу ютуқларда устозларининг ҳиссаси беқиёс. Хусусан, Моҳира Болтаева ва у раҳбарлик қилаётган илмий гуруҳга чексиз миннатдорчилик билдирамиз. Уларнинг машаққатли меҳнатисиз бундай натижага эришиш мушкул бўларди.
Халқаро кимё олимпиадалари бўйича мураббий Моҳира Болтаева юксак натижаларнинг ортида нафақат устоз, балки ота-онанинг ҳам беқиёс ҳиссаси борлигини таъкидлаб, шундай деди.


– Бола юқори натижага эришиши учун унинг диққат-эътиборини тўғри йўналтирилиши лозим. Чалғитувчи омилларни чеклаш билимни кучайтириш жуда муҳим. Олимпиадага тайёргарлик жараёнида бола аввал мусобақа муҳитини ҳис қилади, кейин эса ўз олдига аниқ ва юқори мақсадлар қўя бошлайди. Мақсад шакллангач, у унга эришиш учун бор кучини сафарбар этади, — дейди мураббий.


Жорий йилда Дубай шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро Кимё Олимпиадасида Моҳира Болтаеванинг икки нафар шогирди икки олтин медални қўлга киритди. Бундан ташқари, ўқувчилари Бразилияда ўтказилган Халқаро Менделеев олимпиадаси ҳамда Тошкентда бўлиб ўтган Иккинчи Халқаро Беруний олимпиадасида ҳам олтин ва кумуш медаллар билан тақдирланди.


Мураббийнинг айтишича, бу натижалар уч йиллик тизимли ва машаққатли меҳнат самараси ҳисобланади. Бугун кўплаб устозлар ундан тайёргарлик методикаси юзасидан маслаҳат сўраб мурожаат қилмоқда.
— Ўқитувчи доимо ўрганишга очиқ бўлиши керак. Тажриба алмашиш илм-фан ривожи учун жуда муҳим, — дейди у.


Шунингдек, терма жамоани шакллантириш жараёни ҳам босқичма-босқич амалга оширилади. Дастлаб республика бўйича юзлаб иқтидорли ўқувчилар танлаб олиниб, интенсив тайёргарликдан ўтказилади. Кейинги саралашлар орқали эса энг кучли тўрт нафар ўқувчи миллий терма жамоага киритилади. –Биз имкон қадар кўпроқ ёшларнинг илмий майдонга кириб келишини истаймиз. Чунки кенг қамровли танлов кучли натижаларни юзага чиқаради, – дейди Моҳира Болтаева.


Халқаро кимё олимпиадаси ғолиби Далер Раҳимов бугун бўлиб ўтган тақдирлаш маросимида 1 миллиард сўмдан ортиқ пул мукофоти билан тақдирланди.


— Бугунги туйғуларимни сўз билан ифодалаш қийин. Энг аввало, йиллар давомида қилган меҳнатларим ва ҳаракатларим оқланганидан ниҳоятда хурсандман. Бизга бундай имкониятларни яратиб бераётган вазирлик ва илм-фанга юксак эътибор қаратаётган Президентимизга чуқур миннатдорчилик билдираман, — дейди Далер Раҳимов.


У Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида бўлиб ўтган 58-Халқаро Кимё Олимпиадасида иштирок этиб, олтин медални қўлга киритди. Мазкур нуфузли мусобақада 90 дан ортиқ давлатдан 360 га яқин иқтидорли ўқувчи қатнашди.
Олимпиада икки босқичда — лаборатория тажрибалари ва назарий масалалар ечиш йўналишларида ўтказилган.


— Мусобақа кутганимдан бироз қийинроқ бўлди. Аммо устозларимиз билан биргаликда мактаб ва лабораторияларда пухта тайёргарлик кўрганимиз, тўплаган тажрибамиз натижа бериб, вазифаларни муваффақиятли бажаришга ёрдам берди, — дейди у.


Далернинг айтишича, бу ютуқ бир кунда қўлга киритилмаган. Дастлабки олимпиадаларда муваффақияцизликлар, медал ололмаган пайтлар ҳам бўлган.
— Ўша дамларда ота-онам ва дўстларим менга катта далда бўлишган. Тўхтаб қолмадим, аксинча, янада кўпроқ ишладим. Ҳар қандай мағлубиятдан кейин йўлни давом эттириш керак, — дейди у тенгдошларига мурожаат қилиб.


Маълумки, Раҳимов Далер Ўзбекистон тарихида халқаро олимпиада орқали биринчи бўлиб миллиардга яқин пул мукофотини қўлга киритган ўқувчи сифатида қайд этилди.


— Олтин медал учун бериладиган мукофот миқдори оширилгани ҳақидаги хабарни эшитганимда бу менга кучли мотивация бўлган. Аммо асосий мақсад — билим. Ушбу маблағни келажакда ўзимни ривожлантириш, билимимни янада оширишга инвестиция қиламан, — дейди у.


Келажак режалари ҳақида сўзлар экан, Далер кимё инженерияси йўналишида таҳсил олиб, илмий фаолиятни давом эттиришни мақсад қилганини айтди.


Феруза Раҳимова,
Ishonch.uz


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид