Янгийўлда "Ободонлаштириш" ходими нега асоссиз бўшатилди?

12:45 | 03.05.2026
574
Янгийўлда "Ободонлаштириш" ходими нега асоссиз бўшатилди?
Катталаштириш

Шерзод Мирзаев Янгийўл тумани Ободонлаштириш бошқармасининг Объектларни сақлаш бўлимига ишга жойлашди. Бироқ, 6 ой ўтгач, у бирданига ишдан бўшатилди. Нега унга огоҳлантириш ҳам берилмади? Сабаби нима?

Шу саволлар билан иш берувчига юзланганида, унга аввал ишлаган ходим ўз ишига тикланганлиги айтилди, ҳатто ўзига муносиб бошқа иш ҳам таклиф қилинмади.

Ш.Мирзаев меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилишни сўраб Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига мурожаат қилди. Мурожаатни ўрганган Тошкент вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспекторининг аниқлашича, иш берувчи томонидан меҳнат шартномасини бекор қилишда меҳнат кодексининиг тегишли моддалари талаблари бузилган. Камчиликларни бартараф этиши учун иш берувчига кўрсатма киритилди. Бироқ, унинг ижроси таъминланмади. Шундан сўнг, суд тайинланди.

Иш бўйича бўлиб ўтган судда Ш.Мирзаевнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинди. Суднинг ҳал қилув қарорига кўра, фуқаро Янгийўл тумани Ободонлаштириш бошқармасига Объектларни сақлаш бўлимига ишга қайта тикланди ва мажбурий бекор туриб қолган вақти учун қарийб 19 миллион сўм маблағ ундирилиши белгиланди.

Холида Эгамбердиева,
Ishonch.uz

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади