Оҳангаронда 33 нафар тиббиётчига 150 млн сўмдан ошиқ маблағ ундирилди
Тошкент вилояти Оҳангарон туман тиббиёт бирлашмасида ўрганиш ўтказилганида меҳнат қонунчилиги бузилганлиги аниқланди.
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти кенгаши инспекторлари ўрганишларига кўра, мазкур муассасада ўриндошлик асосида ишлаётган 33 нафар ходимларга мутахассислик иш стажи учун салкам бир йил давомида устама ҳақ тўланмай келган.
Инспекторлар томонидан иш берувчига камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўрсатма хати киритилди. Лекин иш берувчи талабларни бажармади, бу муаммо Тошкент вилояти Молия бошқармаси орқали ҳал бўлгач, тўлаб берилишини билдирди. Сўнг, иш судга оширилди. Бўлиб ўтган судда жами 33 нафар тиббиёт ходимларига ўриндошлик асосидаги иш учун 150 млн сўмдан ортиқ пуллар ундириб берилди. Шунингдек, суд қарорида эндиликда ойма-ой қўшимча тўловлар тўлаб борилиши қатъий белгилаб қўйилди.
Муҳаммаджон Рўзметов,
Соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси Тошкент вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0