Очиқ мулоқот: Маданият ва санъат соҳаси келажагини биргаликда қурамиз!
Ўзбекистон Республикаси Президенти топшириғига асосан, маданият ва санъат соҳасини ислоҳ қилиш бўйича очиқ мулоқотлар бошланмоқда. Унда соҳа вакиллари, ижодкорлар, тадбиркорлар ва ёшлар иштирок этади.
Асосий йўналишлар:
• кино ва анимация
• мусиқа, рақс ва ижрочилик
• адабиёт
• композиторлик ва бастакорлик
• театр ва цирк
• халқ ижоди (аския, қизиқчилик, стендап)
• блогерлар ва инфлюенсерлар
• маданий мерос, музей ва археология
• тасвирий ва амалий санъат
• таълим
• болалар контенти
Мулоқотлардасоҳадаги муаммолар муҳокама қилинади, амалий таклифлар қабул қилинади ҳамда янги ғоялар кўриб чиқилади.
Энг яхши таклифлар муаллифлари Давлат раҳбари иштирокидаги йиғилишга таклиф этилади.
Эслатма: иштирок учун олдиндан рўйхатдан ўтилади. Рўйхатдан ўтмаганлар киритилмайди.
Рўйхатдан ўтиш: @mv_ochiqmuloqot_bot
Жадвал: https://gov.uz/oz/madaniyat/news/view/155255
Бу – шунчаки учрашув эмас, балки реал имконият! Фаол бўлинг ва ўз ҳиссангизни қўшинг.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0