Огоҳлантирмасдан ойликни тушириш мумкинми?
Савол: Ишлаб чиқариш корхонасида меҳнат қиламан. Корхонамиз ишлари бироз орқага кетгани ва иш ҳақимиз шу ойдан камайтирилиши ҳақида эшитяпман. Бизни огоҳлантирмасдан шундай қилишлари тўғрими?
Жавоб: Меҳнат кодексининг 247-моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари қандай тартибда белгиланган бўлса, худди шундай тартибда ўзгартирилади. Меҳнатга ҳақ тўлаш шартларини ходим учун ноқулай томонга ўзгартиришга ходимнинг розилигисиз йўл қўйилмайди. Истисно тариқасида:
— технологияда, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишда ўзгаришлар юз берганда, ишлар (маҳсулот, хизматлар) ҳажми қисқарганда;
— меҳнатга ҳақ тўлашнинг аввалги шартларини сақлаб қолиш мумкин бўлмаса;
— қонунчиликка мувофиқ бошқа ҳолларда шундай ўзгартириш мумкин.
Иш берувчи меҳнатга ҳақ тўлашга доир амалдаги шартларнинг ёмонлаштириш томонга қаратилган янги ёки келгусидаги ўзгаришлари ҳақида ходимни улар киритилишидан камида икки ой олдин имзо қўйдириб огоҳлантириши керак.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0