Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 928.2718.47

  • EUR

    13 462.2146.35

  • RUB

    129.660.57

+7C

+7C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+7c

  • Hozir

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 26-December

+7C

  • Hozir

    +7 C

  • 16:00

    +6 C

  • 17:00

    +5 C

  • 18:00

    +4 C

  • 19:00

    +2 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -0 C

  • 23:00

    -0 C

  • Payshanba, 26

    +7 +20

  • Juma, 27

    +5 +20

  • Shanba, 28

    +6 +20

  • Yakshanba, 29

    +5 +20

  • Dushanba, 30

    +10 +20

  • Seshanba, 31

    +7 +20

  • Chorshanba, 01

    +5 +20

  • Payshanba, 02

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Олти асрдан кейинги қотиллик

1787 йили Ярославлдаги Спас-Преображенск монастрида асрларга татигулик тарихий воқеа рўй берди. Нодир китобларнинг ашаддий мухлиси, москвалик граф А.И.Мусин-Пушкин қўлёзма ҳолидаги қадимий ноёб асарни топиб олди.
461 11:35 | 07.12.2024 11:35

Митти вергулнинг қудрати


Ҳечам ажабланманг, бу жиноят ростданам олти асрдан сўнг содир этилди. Унга ёзувдаги иккита сўз олиб ташланиши-ю нуқта ўрнига вергул ишлатилиши сабабчи бўлди.


Дарвоқе, ўзингиз яхши биласиз, ёзма нутқда бирорта тиниш белгиси тушиб ёки ўрни алмашиб қолса, гaп мазмунига путур етади. Баъзан мутлақо ўзгариб, тескари маъно англатади. Мисол тариқасида “Тўғри, йўлда учта енгил машина борарди”, “Яхши, ташаббусни қўллаймиз” жумлаларини олайлик. Улардаги тасдиқни ифодаловчи “тўғри”, “яхши” кириш сўзлари ортидаги вергул олиб ташланса, гап оҳанги ҳам, мазмуни ҳам ўзгаради. Биринчисида йўл тўғри эканлиги таъкидланади, иккинчисида эса, яхши ташаббус қўллаб-қувватланишига урғу берилади.


Ёки руслар кўпинча ҳазил аралаш ишлатадиган “казнить”, “нельзя”, “помиловать” калималаридан иборат жумлани эслайлик. Уларни шу тартибда кетма-кет ёзиб, иккинчисидан кейин вергул қўйсангиз, “Казнить нельзя, помиловать” деган гап тузилади. Бу ўзбекчада “Қатл қилиш мумкин эмас, афв этилсин!” дегани бўлади. Борди-ю, Худо кўрсатмасин, ўша миттигина белги биринчи сўз охирига кўчирилса-чи? Даҳшатли ҳукм янграйди: “Казнить, нелзя помиловать!” Ўзбекчаси ҳам тушунарли: “Қатл қилинсин, афв этиш мумкин эмас!” Шундай қилиб, сизу биз кўпинча назарга илмайдиган вергул қўйилган ўрнига қараб, инсон тақдирини ё у ёқли, ё бу ёқли қилади. Дастлабкиси маҳкумни оқлаб, озодликка чиқарса, кейингиси унга энг олий жазони раво кўради.


Сирасини айтганда, сўз-ибораларни ва тиниш белгиларини нотўғри қўллаш кўпинча ортиқча оворагарчилик ва ғам-ташвишларга, турли-туман ғавғоларга доялик қилади. Шу асно кимнингдир шаънига доғ тушириб, дилини ўкситади, кимнингдир ҳақ-ҳуқуқларини топтаб, одамларда ҳақли эътирозлар туғдиради. Бизнингча, қуйидаги кўпйиллик можаро фикримизнинг яққол исботи бўла олади.


Асоссиз фикр асорати


1787 йили Ярославлдаги Спас-Преображенск монастрида асрларга татигулик тарихий воқеа рўй берди. Нодир китобларнинг ашаддий мухлиси, москвалик граф А.И.Мусин-Пушкин қўлёзма ҳолидаги қадимий ноёб асарни топиб олди. У эндиликда бугун дунёга машҳур “Игорь жангномаси” эди. Инчунин, китоб матнидаги сўзлар эски рус тилида битилганди. Бу уни ўқишни қийинлаштирарди. Жиддий таҳлиллар ва фикрлашувлардан сўнг тадқиқотчилар “У жангноманинг 300 йилча муқаддам – XV-XVI асрларда қайта кўчирилган нусхаси” деган тўхтамга келдилар.


Табиий, китобни замонавий рус тилига барчага тушунарли қилиб кўчириш анча мушкул эди. Шу боис Мусин-Пушкин бу ишга эски ёзувлар бўйича икки йирик мутахассис – Н.Бантиш-Каменский ва А.Малиновскийни жалб этди. Уларнинг заҳматлари самараси ўлароқ, жангнома 1800 йили биринчи бор эски ва замонавий ёзувдаги матнлари ёнма-ён жойлаштирилган ҳолда нашр қилинди. Бироқ китоб титулида муаллифнинг исм-шарифи зикр этилмади. Сабаби, асар босилишидан уч йил бурун таниқли ёзувчи ва мозийшунос Н.Карамзин француз журналларидан бирида ёритилган мақоласида “Топилма достонни ким ёзгани маълум эмас”, деган фикр билдирганди. Таржимонлар шу мулоҳазага таяниб, асарга уни яратувчиси исм-шарифини киритишмади. Ҳамон тузатилмаган бу хато жангнома муаллифи номини тарих саҳифасидан бутунлай ўчириб ташлади.


Аслида-чи?..


Мудҳиш хато ва ноҳақ жазо!


Жангноманинг XV-XVI асрлар оралиғида қўлда кўчирилган нусхаси ҳозир ҳеч ерда йўқ. У француз қўшинлари 1812 йили Москвага бостириб кириб, Мусин-Пушкиннинг ер-мулкини ҳам талон-торож қилганида йўқолиб кетган. Достоннинг фақат 1800 йилги нашри сақланиб қолган. Унинг ички муқоваси тепасига иккита сарлавҳа ёнма-ён қўйилган. Чапдагиси кўҳна рус ёзувида бўлиб, барча сўзлар бир-биридан ажратилиб, алоҳида-алоҳида битилган, лекин тиниш белгиларидан фойдаланилмаган. Натижада андак мавҳумроқ қуйидаги жумла пайдо бўлган (Масаланинг моҳиятини теранроқ англатиш мақсадида ўша матнни айнан келтирамиз – А.Ҳ.): “СЛОВО О ПЛЬКУ ИГОРЕВЕ ИГОРЯ СЫНА СВЯТОСЛАВОВА ВНУКА ОЛЬГОВА”.


Мантиққа асослансак, достон “Слово о польку (походе) Игореве” деб аталиши, ўзбекчада “Игорь қўшини (юриши) ҳақида қисса” маъносини бериши, у асар бош қаҳрамони – Олговнинг невараси, Святославовнинг ўғли княз Игорнинг ижоди маҳсули ҳисобланиши аёнлашади.


Хўш, таржимонлар нега буни илғашмаган? Афтидан, уларни матндаги сўзлар орасида тиниш белгиси йўқлиги чалғитган. Инчунин, “Игореве” сўзи ортига нуқта қўйиш ўрнига бу калимани тушириб қолдиришган. Устига-устак, “Игоря” ва “Святославова” сўзларидан сўнг вергул қўйишган. Қарабсизки, сарлавҳа “ПЕСНЬ О ПОХОДЕ ИГОРЯ, СЫНА СВЯТОСЛАВОВА, ВНУКА ОЛЬГОВА”, яъни “Олговнинг невараси Святославовнинг ўғли Игорнинг ҳарбий сафари ҳақида қўшиқ” шаклига келган. Алалоқибат жангномани ким ёзгани мавҳумлашиб қолган. Қадимги рус адабиётининг бошқа барча намуналари сарлавҳалари эса тўғри битилган. Одатда уларнинг охирига керакли тиниш белгиси қўйилган, сўнгра муаллиф исм-шарифи қаратқич келишигида келтирилган. Масалан, “Поучение”. Княза Владимира Мономаха; “Хождение в Царьград”. Дебрыни Ядрейковича; “Хождение за три моря”. Афанасия Никитина. Айтайлик, “Уч денгиз оша саёҳат” (“Хождение за три моря”) Афанасий Никитин асари. Уни ҳеч ким ҳеч қачон “Афанасий Никитиннинг уч денгиз оша саёҳати” деб ўқимайди.


Масалага шу жиҳатдан ёндашсак, “Игорь жангномаси” эгаси князь Игорнинг ўзи бўлгани, қадимги адабий анъанага биноан, у исм-шарифини асар номидан сўнг қаратқич келишигида қўйгани ойдинлашади. Бугунги рус адабий тили қоидалари бўйича тиниш белгилари ўринли ишлатилса, достон сарлавҳаси “СЛОВО О ПОЛЬКУ ИГОРЕ”. ИГОРЯ, СЫНА СВЯТОСЛАВОВА, ВНУКА ОЛЬГОВА” деб ёзилади. У ўзбекчага қандай таржима қилинишини ўзингиз яхши биласиз.


Тавбасига таянганнинг аҳволи


“Игорь жангномаси” князь Игорь қаламига мансуб” деган фикрни айрим тадқиқотчилар олдин ҳам билдиришган. Н.Шарлеман, В.Чивилижин, И.Кобзевлар эса XIX асрнинг иккинчи ярмидан эътиборан эса бу ҳақда матбуотда чиқишлар қилишган.


Зеро, асарни синчиклаб ўқиган киши уни ижтимоий фаол, юксак маданиятли, аслзода инсон ёзганини англайди. Чунки қиссагўй воқеаларни баён этаётиб, князларга “Биродарлар!” дея мурожаат қилади ва улар билан эмин-эркин муомалада бўлади. Аслида ўша кезлар юқори мартабали кишилар билан тенгма-тенг мулоқотга киришишга ҳар ким хам журъат этолмаган. Фақат аслзодаларгина шундай оҳангда сўзлашганлар. Бу – биринчидан.


Иккинчидан, асарда саккизта сулолага алоқадор қирқдан зиёд князь исми қайд этилган. Тарихий аҳамиятга молик бунақа маълумотларни ёдда сақлаш ҳаммага эмас, асосан князлар иерархиясида юксак мавқеига эришиш учун интилаётган аслзодаларга керак бўлган. Учинчидан, гап-сўзига қараганда, муаллиф қурол-яроғ ва лочин ёрдамида ов қилиш бўйича бой тажриба орттирган. Эҳтимол шундандир, достонда 22 марта “тилла” ва “кумуш'” сўзлари такрорланган, 20 марта лочин қиёфаси тасвирланган, 2 бор ноёб йиртқич ҳайвон – гепард эслатилган. Ҳолбуки, ўтмиш солномачилари асарларда бундай сўз ва атамаларни ишлатишдан ўзларини тийишган.


Хуллас, “Игорь жангномаси” ёзилиш услуби, воқеалар баёни бўйича ўтмишда яратилган бошқа жангнома ва сафарномалардан кескин ажралиб туради. Матнларининг сиёсий йўналиши, очқич сўзларга бойлиги, муаллифнинг дунёқараши теранлиги, фикрлаш доираси кенглиги у давлат миқёсида иш тутадиган инсон бўлганидан далолат беради.


Достонда яна шундай тафсилотлар ҳам учрайдики, уларни фақат уруш кўрган, асир тушган, тутқунликнинг жамики азоб-уқубатларини бошидан кечирган, душман қўлидан қочишни эплай олган кишигина ипидан игнасигача бу қадар аниқ-тиниқ тасвирлаб бера олиши мумкин. Каял дарёси бўйидаги қирғинбаротда рус қўшинлари мислсиз мағлубиятга учраган. Муҳораба майдонидан бирортаям жангчи тирик чиқмаган, полкнинг аянчли қисматидан ҳеч ким воқиф бўлмаган. Бу хусусдаги машъум хабарни орадан олти ой ўтгач, йўловчи савдогарлар етказишган.


Игнатьев солномасида ёзилишича, тирик қолган аскарлардан атиги 15 нафари қочишнинг уддасидан чиққан, беш минг нафари ёғийга асир тушган ва кейинчалик қул сифатида сотиб юборилган. Бандилар орасида хунук якун топган ҳарбий юришга раҳномалик қилган тўрт нафар князь ҳам бўлган, улардан фақат Игорга омад кулиб боққан. У эвини топиб, асирликдан қочган. Жангномада Игорь қўшини Чинда тайёрланган, олтиндан-да қиммат матоларга эга бўлгани ҳам тилга олинган. Буни ягона тирик гувоҳ – Игордан бошқа биров билмайди ва исботлолмайди. Зеро, ўша давр солномаларида Игорь қўшини қўлга киритган бундай ўлжалар тўғрисида лом-мим дейилмаган.


Энди ўз-ўзидан ҳақли савол туғилади: жангнома, ростданам, князь Игорники бўлса, у нега биринчи эмас, учинчи шахс тилидан битилган?


Гап шундаки, муаллиф бадиий ижод оламида азалдан барқарор усулга амал қилган. Аллазамонлар Юлий Цезарь ҳам шундай йўл тутган. Масалан, шахсий таржимаи ҳолига оид “Галл уруши” (галлар – ҳозирги Франция ҳудудида яшаган қадимий халқлар номи) асарида ўзи ҳақида қуйидагича ёзган: “Тогда Цезарь выступил из лагеря и двинулся в землю гельветов”. “Игорь жангномаси”да ҳам шунга ҳамоҳанг сатр бор: “Тогда вступи Игорь князь в злаг стремень и поеха по чисту полю”.


Жангнома муаллифи тўғрисида ўзгача тахмин-фаразлар ҳам олға сурилган. Даъвогарлар рўйхатига шахси аниқланмаган оддий аскар, хонанда, солномачи, сарой шоири, қўшин оқини, қипчоқлик даҳо, лашкарбоши, элчи-дипломат, қўшчи-деҳқон, ҳатто “илғор синф сифатида деҳқонлар вакили” ҳам киритилган. Зийрак ўқувчилар эса асар аслида ўзининг шармандали мағлубиятидан ғоят қаттиқ изтиробга тушган ва виждон азобига йўлиққан князнинг тавба-тазарруси эканлигини дилдан ҳис этишган. Достон руҳи “Князь Игорь” операсида ёрқин ифодасини топган. Операнинг авж нуқтасида куйланадиган князь арияси қилмишидан пушаймон бўлган, айбига иқрорлик билдирган одамнинг қайғу-ҳасрат тўла надомати янглиғ янграйди. Таассуфки, бу руҳий кечинмалар йиллар оша тадқиқотчилар эътиборидан четда қолиб келган.


Келинг, нуқтани ўз ўрнига қўяйлик...


Албатта, Новгород-Северск князи Игорь шахсини идеаллаштириш, уни хатолардан батамом холи арбобга менгзаш инсофдан бўлмайди. Чунки бу князь том маънодаги лашкарбоши даражасига кўтарила олмаган, ишончни оқлолмаган. Шунга қарамай, рус халқининг бебаҳо миллий асари ижодкори сифатида унинг меҳнатларини муносиб тақдирлаш лозим.


Одамни яна бир нарса ҳайратга солади: салкам 225 йилдирки, “Игорь жангномаси” муаллифининг исм-шарифи, ҳеч бир муболағасиз, шундоққина китобхонлар кўз ўнгида турибди. Улар эса, бир вақтлар Н.Карамзин ва табдилчилардан ўтган хато туфайли буни илғашмаяпти, ҳамма бало ноўрин қўлланган тиниш белгисига бориб тақалишини сезишмаяпти. Ваҳоланки, озгина қунт қилишса, сарлавҳадан битта вергулни олиб ташлаб, ўрнига нуқта қўйишса, олам гулистон, жангноманинг ҳақиқий муаллифи кимлиги маълум бўлади.


Муҳтарам ўқувчи! Шунча гаплардан кейин сарлавҳани қайта ўқиб, ҳайрон бўларсиз. “Боядан буён тиниш белгиларининг аҳамияти ҳақида ваъз ўқиган муаллиф нега сўзига амал қилмабди, мажозий маънода ишлатилган қотиллик ва жиноят сўзларини нима учун қўштирноқ ичига олмабди?” деб таажжубга тушарсиз. Начора, сиз ҳақсиз. Фақат бир нарсани унутманг, жаҳон адабиёти хазинасидан мустаҳкам ўрин эгаллаган ўлмас асардан муаллифи исмини ҳе йўқ-бе йўқ олиб ташлаш ҳеч бир қотилликдан қолишмайди. Бу, адашмасам, маънавий жиҳатдан жиддий қонунбузарликлар сирасига киради.


Абдунаби ҲАЙДАРОВ


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид