Валюта UZS
  • USD

    12 108.24-52.75

  • EUR

    14 169.06-9.44

  • RUB

    149.10-4.82

+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+20c

  • Hozir

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +19 C

  • 18:00

    +17 C

  • 19:00

    +15 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +10 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Dushanba, 20-October

+20C

  • Hozir

    +20 C

  • 15:00

    +21 C

  • 16:00

    +20 C

  • 17:00

    +19 C

  • 18:00

    +17 C

  • 19:00

    +15 C

  • 20:00

    +14 C

  • 21:00

    +12 C

  • 22:00

    +11 C

  • 23:00

    +10 C

  • Dushanba, 20

    +20 +20

  • Seshanba, 21

    +23 +20

  • Chorshanba, 22

    +26 +20

  • Payshanba, 23

    +27 +20

  • Juma, 24

    +27 +20

  • Shanba, 25

    +25 +20

  • Yakshanba, 26

    +25 +20

  • Dushanba, 27

    +26 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

“Оққонга чалинган қизимни олиб даволаниш учун Кореяга кетдим...” – ёлғиз аёлнинг хориждаги тақдири

“Болам мўлтираб қарарди, мен эса умримда кўрмаган давлатга таваккал қилиб боргандим. Бор-будимизни йиғиб, ҳомийлар ёрдами билан 35 минг АҚШ доллари олиб бордик. Ундан кейин ҳам 15 мингча ишлатдик. Овқат тайёрлаб сотиб пул йиғдим. Яратганга шукр, соғайиб кетди. Қизим Жанубий Кореядаги мактабда аълочи” – дейди Дилхумор Мўминова.
306 15:55 | 20.10.2025 15:55

– Қизингиз Афрўза Ҳабибуллаева ҳозир 8 ёшда экан. Жанубий Кореяга боришга нима мажбур қилди?


– Бундан тўрт йил олдин болам оққонга чалингани маълум бўлганида дунё кўзимга тор кўринганди. Ўзи оила бузилган, отам инсульт бўлиб, ётиб қолганди. Афрўза билан узоқ муддатли даволашни бошладик. Ўзимиз фарғоналикмиз, Тошкентда яшаш, шифохоналарда ётишнинг ўзи бўлмас экан.



Қизим бадани салга кўкариб кетадиган бўлиб қолди. Болалар ўйнаса ҳавас билан қараб туради, лекин бориб қўшилиб ўйнай олмайди. Ҳиндистонда давоси бор дейишди, лекин жуда катта маблағ керак экан.


Жанубий Корея тиббиёти ҳақида ҳам суриштирдим. “Жуда ривожланган, оққонга яхши натижалар кўрсатиляпти” деб тавсия қилишди. ОАВ, ижтимоий тармоқларда эҳсон сўрадик. Юртдошларимиз ёлғиз қўйишмади – 35 минг АҚШ доллари пул йиғилди ва боламни олиб, шарт жўнадим.



– Олдин бу давлатга борганмисиз? Хорижда қандай чоралар топдингиз?


– Умуман бормаганман. На тилни, на маданиятини биламан. Қўлимдаги пул фақат тўлов учун етарли эди. Ҳали узоқ муддатли даволаш, операция кутиб турарди. Қизим кўзимга қараб мўлтирарди, битта ўзбекча сўзга зор бўлардик.


Йиғлаб ўтирганим билан ҳаракатдан тўхтаб бўлмасди. Яна ҳомийлар изладим. Иложсиздан егулик тайёрлаб сотишни ўргандим. Топганимни тўлаб бордим. Чиндан ҳам Жанубий Корея тиббиёти анча кучли экан. Афрўза қийинчилик билан бўлсада енгиб кетди.


– Соғайиб кетибди, хайрли бўлсин. Энди Ўзбекистонга қайтасизларми?


– Қизимнинг тақдири ҳақида кўп ўйлайман. Хорижда мактабга боряпти, корейс тилида бийрон гаплашади. Синфдошлари орасида энг аълочи. Афрўзахон соғайиб кетган бўлса ҳам ҳар уч ойда тўлиқ текшириб туриш керак.


Кичкина бўлсада, бизнесимни йўлга қўйдим. Ҳар куни овқат етказаман, харидорларим бор. Ҳалол таомларга талаб ошяпти. Отам инсульт бўлгани ҳақида айтдим, аксига олиб онам ҳам шу дардга чалинди. Ўғлим ота-онамга қараб қолди, Кореяга бора олмади.


Қизим шу давлатда улғайиб бораётган бўлса ҳам, Ўзбекистонни ватаним дейди. “Худо хоҳласа президент бўламан. Ўзбекистонга ҳам, Кореяга ҳам хизмат қиламан” дейди. Қувончдан кўзларим тўлади.


– Кўпчилик сизларни қўллаб-қувватлаган экан. Шу имкониятдан фойдаланиб қандай сўзларингиз бор эди?


– Ўзбек халқидан бутун умр миннатдор бўламан. Болам шу дарддан қутилди. Юртимиздаги бемор болажонлар ҳам соғайиб кетишсин. Энг муҳими – енгилиб қолманглар. Ота-она боласи олдида кучли бўлиши шарт. Бола буни кузатиб туради.


Аброр Зоҳидов


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Қолдирилган изоҳлар (1)

Shoira

17:43 | 20.10.2025

Abror aka siz yaxshi odamsiz. Qancha bemorlarga hamda ularning yaqinlariga yordam hamda mativatsiya berib kuchli boʻlishiga undayapsiz. Alloh mehnatlarizni chiroyli mukofotlasin Amin.

Mақолага баҳо беринг
0/5

1

0

0

0

0

Мавзуга оид