Орол садоси Венецияда: Ўзбекистон павильони жаҳон санъати марказида катта қизиқиш уйғотди
Замонавий жаҳон санъатининг энг нуфузли майдонларидан бири ҳисобланган Venetsiya biennalesi бу йил “In Minor Keys” — “Майнор оҳангларда” шиори остида ўтказилмоқда.
Танланган мавзу бугунги мураккаб ва зиддиятли давр руҳини, инсоннинг дунёни англашга бўлган нозик қарашларини ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир.
61-Венеция биенналесида Ўзбекистоннинг “The Aural Sea” миллий павильони очилишида нутқ сўзладим. Бу мен учун алоҳида аҳамият касб этган чиқишлардан бири бўлди. Лойиҳа Орол денгизи мавзусига бағишланган бўлса-да, унда Орол фақат экологик ҳалокат рамзи сифатида эмас, балки халқ хотираси, қадимий афсона ва ривоятлар ҳамда ижодий тафаккур манбаи сифатида талқин қилинган.
Қувонарлиси, мамлакатимиз павильони яна бир бор биеннале иштирокчилари ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди.
Экспозиция орқали меҳмонлар нафақат миллий маданиятимиз билан яқиндан танишиш, балки Марказий Осиё ва Ўзбекистонга саёҳат қилиш истагини ҳам билдирмоқда.




Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0