Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборган

Вазирлик берган расмий маълумотга кўра, ҳодиса жорий йилнинг 16 февралида соир бўлган. Велосипеддаги йўловчига жиддий шикаст етмаган.

08:24 | 18.02.2024
678
Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипедчини уриб юборган
Катталаштириш

Ижтимоий тармоқларда маданият вазири Озодбек Назарбековнинг хизмат автомобили велосипеддаги йўловчини уриб юборгани айтилаётган видеолавҳа тарқалди.

Вазирлик ахборот хизмати мазкур ҳолат юзасидан муносабат билдириб, ҳодиса жорий йилнинг 16 февраль куни Андижон вилояти Қорасув шаҳрида содир бўлганини тасдиқлади.

Маълум қилиниишча, жабрланувчи зудлик билан шифохонага олиб борилган ва шифокорлар унга тезкор тиббий ёрдам кўрсатишган. Текширувлар натижасида йўловчининг соғлиғи билан боғлиқ жиддий, хавотирли ҳолат йўқлиги аниқланган.

Вазирлик, шунингдек, заруратга қараб, ҳодиса оқибатлари ҳақида қўшимча ахборот берилишини билдириб, ўз навбатида, йўл ҳаракати иштирокчиларидан йўлларда ҳаракатланиш маданиятига риоя қилишларини сўраган.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

419 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади