Қозоғистон: устахонада чиққан ёнғинда икки ўзбекистонлик жабрланди
Улар айни вақтда Манғистау вилоят шифохонасининг реанимация бўлимида қолмоқда.
13 февраль, сешанба куни Қозоғистоннинг Манғистау вилояти Ақтау шаҳридаги шина таъмирловчи устахоналарни бирида ёнғин содир бўлди. Ёнғинда ушбу устахона ишчилари – икки нафар ўзбекистонлик куйиш тан жароҳатини олишган.
Маълум қилинишича, Ақтау шаҳрининг 28а мавзесидаги жойлашган устахонадаги ёнғинда 42 квадрат метр майдон зарарланган. Воқеа жойига ФВДнинг 12 нафар ходими ва 3 та махсус техникаси етиб келган.
Ёнғин вақтида Ўзбекистон Республикасининг икки нафар фуқароси термик куйиш жароҳати билан шифохонага етказилган. Улар Манғистау вилоят шифохонасининг реанимация бўлимида.
“Ёнғин пайтида жароҳатланган икки кишининг аҳволи оғир. Улар реанимация бўлимига ётқизилган. Тўлиқ ҳолатлар тегишли чоралар кўрилганидан кейин маълум бўлади”, – дейилади вилоят шифохонаси матбуот хизмати хабарида.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0