Пискентликлар Тошкент вилояти ҳокимига шикоят қилди
Пискент тумани ҳокимлиги "Open budjet"да ғолиб бўлган лойиҳа ижросини нега пайсалга солмоқда?
Хусусан, Пискент тумани Оқтепа МФЙда яшовчи аҳоли номидан Баҳодир Одилов исмли шахснинг ёзишича, туман ҳокимлиги "Open budjet"нинг 2023 йил 1-мавсумида ғолиб деб топилган лойиҳа ижросини пайсалга солиб келмоқда.
"Орадан 4 ойдан ортиқ вақт ўтди. Ҳозир 2-мавсумга овоз йиғиш кетмоқда. Аввалги ютуқ ижросини кўрмаган халқ бу сафар ишонмаяпти, овоз беришмаяпти. Ҳамма хужжатлар тайёр, пулимиз ҳокимият ҳисобига ўтганига 2 ойдан ошди. Туман ҳокимиятига 24.07.2023 да қилган мурожаатимга 22.08.2023 йилда жавоб жўнатишибти. Унда ҳам тайинли жавоб йўқ. Бундан ташқари, бир неча бор оғзаки мурожаат қилганмиз, фойдаси бўлмаяпти. Югуравериб чарчадик. Сиздан илтимос,шу муаммони ижобий ҳал қилишда ёрдам берсангиз!" деб ёзилган Тошкент вилояти ҳокимига қилинган мурожаатда.
Шу ўринда ҳақли бир савол туғилади: нима учун сўнгги вақтларда бу борадаги мурожаатлар бот-бот кўзга ташланяпти? Яқиндагина Ўрта Чирчиқ туманидаги боғча биноси бўйича аҳоли эътирози ҳақида ёзган эдик. Ғолиблик қайд этилган бўлса-да, ҳокимликлар томонидан пайсалга солишлар, ёки бинони сотувга қўйиб юборишлар қачонгача давом этади? Нима учун масъулларнинг масъулиятсизлиги туфайли аҳоли ишончсизлиги келиб чиқиши керак бу тизимга нисбатан?
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0