Премьер-лига клубларининг эътибори: Ҳусанов учун ёз қизиқ кечади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов жорий мавсумда жароҳатлардан кейин “Манчестер Сити” таркибида яна ўз ўрнини топди. Рубен Диаш, Жон Стоунз ва Йошко Гвардиол жароҳат олган оғир паллада 21 ёшли ўзбек футболчиси ҳимоя марказида ишончли ўйин кўрсатиб, жамоанинг муҳим фигураларидан бирига айланди.

14:00 | 08.02.2026
1,139
Премьер-лига клубларининг эътибори: Ҳусанов учун ёз қизиқ кечади
Катталаштириш

Ҳусановнинг муваффақиятли ўйинлари уни “Манчестер Сити” мухлислари томонидан январь ойининг энг яхши футболчиси деб топилиши билан ҳам тасдиқланди.

Маълум бўлишича, қишки трансферлар даврида АПЛнинг икки клуби — “Эвертон” ва “Борнмут” Ҳусановга қизиқиш билдирган. “Эвертон” уни тўлиқ трансфер қилишни, “Борнмут” эса ижарага олишни режалаштирган.

Бироқ “Манчестер Сити” раҳбарияти ҳар икки таклифни рад этди. Манбаларга кўра, бош мураббий Хосеп Гвардиола ҳам жамоага оғир паллада катта фойда келтираётган ўзбек ҳимоячисини қўйиб юбориш ниятида эмас.

Кўриниб турибдики, Абдуқодир Ҳусанов учун ёзги трансферлар даври янада қизиқ ва муҳокамаларга бой кечиши мумкин.

Умид Худойқулов.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

410 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади