“Раҳбар айтса, ишдан бўшайсиз” — бу тўғрими?

08:53 | 01.05.2026
557
“Раҳбар айтса, ишдан бўшайсиз” — бу тўғрими?
Катталаштириш

Саволга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Навоий вилояти кенгаши меҳнат-ҳуқуқ инспектори Алишер Раҳматов қуйидагича жавоб берди:

Бу гаплар кўп жойда учрайди, лекин уларнинг ҳеч бири қонуний асосга эга эмас. Раҳбар ходимни: фақат Меҳнат кодексида кўрсатилган асослар бўйича, ва белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ишдан бўшатиши мумкин.

Яъни, “мен шунчаки хоҳладим” деган сабаб билан бўшатиш — қонунга зид. Агар сиз ўз хоҳишингиз билан ишдан бўшаш ҳақида ариза ёзган бўлсангиз: Сиз уни огоҳлантириш муддати тугамагунча (одатда 2 ҳафта) қайтариб олишингиз мумкин. Бу ҳуқуқ Меҳнат кодексида аниқ белгиланган.

Раҳбар “Барибир бўшатаман” дейиши мумкин, лекин: бу юридик кучга эга эмас, фақат қонуний асос бўлса (масалан, интизомий бузилиш, штат қисқариши ва ҳ.к.) бўшата олади.

Акс ҳолда: сиз судга мурожаат қилиб, ишга тикланиш ва зарарларни ундириш ҳуқуқига эгасиз. Ариза ёзиш — бу якуний қарор эмас, уни қайтариш мумкин. Раҳбарнинг оғзаки босими қонун устидан турмайди. Ҳар қандай ишдан бўшатиш фақат қонуний асос билан амалга оширилади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади