Шахмат: Финал олдидан финал - Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши
Нодирбек жаҳоннинг биринчи рақамли шахматчисини мағлуб қилса, чемпион бўлиши мумкин. Улар орасида бир очко фарқ бор.
Эркаклар ўртасидаги 11-партияда Нодирбек Абдусатторов ўзидан бир поғона юқоридаги руминиялик шахматчи Кирилл Швеченкони мағлуб этиб, очколари сонини 8 тага етказиб олди.
Жаҳонгир Воҳидов эса таниқли Ян Непомнящий билан дурангга имзо чекди. Унинг очколари ҳозирда 7,5 тани ташкил этмоқда.
Жавоҳир Синдоров Озарбайжон вакили Айдин Сулейманлини енгиб, очколарини Воҳидов сингари 7,5 тага етказиб олди.
Шунингдек, бу раундда Магнус Карлсен ҳам ғалабали юришини давом эттирди ва пешқадамлигини мустаҳкамлади - 9 очко.
Энди Нодирбек Абдусатторов Магнус Карлсенга қарши эҳтимолий чемпионлик ўйинини ўтказади.
Бу партияда Жаҳонгир Воҳидов ҳиндистонлик Прагнанандҳа билан, Жавоҳир Синдаров эса Франция вакили Максим Вашье-Лагравга қарши дона суради.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0