Сирдарёда 34,3 млрд сўмлик электр энергиясини ўмарган майнинг ферма аниқланди
Бу Сирдарёдаги 4 та туманнинг бир ойлик истеъмолига тенг.
ДХХ ва тегишли ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Сирдарё туманидаги чорвачиликка ихтисослашган МЧЖ биносида ноқонуний майнинг ферма фаолияти фош қилинди.
Қайд этилишича, ушбу манзилди хориждан келтирилган жами 107 дона турли русумдаги қурилмалардан фойдаланиб, криптовалюта ишлаб чиқариш билан шуғулланилган.
2022 йилнинг апрелидан 2024 йилнинг мартига қадар МЧЖга қарашли электр ҳисоблагичнинг иккиламчи занжирини вақти-вақти билан узиб, ҳақиқатда оқиб ўтаётган қувватни яшириш орқали ҳисоблагич кўрсаткичи сунъий камайтириб келинган. Ва бунинг натижасида эса давлат манфаатларига 34 млрд 367 млн сўм миқдорида зарар етказилган.
Таъкидланишича, агарда МЧЖ раҳбарлари томонидан талон-торож қилинган 39,3 млн кВт электр энергиясидан оқилона фойдаланилганида, вилоятнинг Боёвут, Сардоба, Оқолтин ва Гулистон туманлари аҳолисининг бир ойлик эҳтиёжини қоплаш мумкин эди.
Ҳозирда МЧЖнинг мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят Кодексининг 169-моддаси 4-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Mақолага баҳо беринг
0/50
0
0
0
0