“Sirdaryo IES” филиалида “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида амалий ўқув-семинари ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 24 декабрдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасига оид айрим низомларни тасдиқлаш тўғрисида»ги 819-сон қарори мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш мақсадида “Sirdaryo IES” филиалида «Хавфсиз меҳнат асослари» мавзусида амалий ўқув-семинари ташкил этилди.

12:23 | 24.07.2026
565
“Sirdaryo IES” филиалида “Хавфсиз меҳнат асослари” мавзусида амалий ўқув-семинари ўтказилди
Катталаштириш

Тадбир Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Сирдарё вилояти Кенгаши, «Issiqlik elektr stansiyalari» АЖ Бирлашган касаба уюшмаси қўмитаси ҳамда “Sirdaryo IES” филиали ҳамкорлигида ўтказилди.

Ўқув-семинари давомида меҳнат муносабатларидаги янгиликлар, 819-сон қарор талаблари, корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича вакиллар фаолиятини ташкил этиш масалалари юзасидан мутахассислар томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, масъуллар томонидан иштирокчиларга амалий тавсиялар берилди.


Тадбир сўнгида савол-жавоблар ўтказилиб, ўз таклиф ва ташаббусларини илгари сурган фаол ходимларга эсдалик совғалари топширилди.

Мазкур тадбир ишлаб чиқаришда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ходимларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ҳамда меҳнатни муҳофаза қилиш маданиятини юксалтиришга хизмат қилди.

🏷️ Теглар:#Sirdaryo IES
МАҚОЛАНИ УЛАШИШ

Мақолага муносабат

744 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади