Валюта UZS
  • USD

    12 020.9017.72

  • EUR

    13 988.721.41

  • RUB

    155.49-1.19

+8C

+8C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+8c

  • Hozir

    +8 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 11-December

+8C

  • Hozir

    +8 C

  • 18:00

    +8 C

  • 19:00

    +9 C

  • 20:00

    +11 C

  • 21:00

    +10 C

  • 22:00

    +9 C

  • 23:00

    +9 C

  • Payshanba, 11

    +8 +20

  • Juma, 12

    +10 +20

  • Shanba, 13

    +9 +20

  • Yakshanba, 14

    +12 +20

  • Dushanba, 15

    +4 +20

  • Seshanba, 16

    +8 +20

  • Chorshanba, 17

    +0 +20

  • Payshanba, 18

    +1 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Сирли ёдгорлик: пирамидалар билан тенгдош Стоунхенжни ким қурган?

Дунёда антиқа бинолар, ёдгорликлар кўп. Улар инсоннинг заҳматли меҳнати орқали яратилган. Аммо бир ёдгорлик борки, уни ким қургани ва қандай бунёд этгани номаълум. Стоунхенж энг сирли археологик ёдгорликлардан биридир. Англия жанубидаги Солсбери текислигида жойлашган бу ёдгорлик ҳозирги давримиздан 4500 йил аввал – Қадимги Миср пирамидалари билан бир вақтда қурилган. Ёдгорлик ва унинг атрофидаги ландшафтлар туфайли биз неолит ​​ва бронза даврлари ва ўша пайтдаги дафн маросимлари ҳақида хулоса чиқаришимиз мумкин - Стоунхенж яқинида 350 та қабрлар борлиги айтилади.
126 10:43 | 11.12.2025 10:43

Мазкур объектни ким бунёд этгани ҳақидаги гап-сўзлар турли ривоят ва афсоналар билан қоришиб кетган. Ўрта асрларда Стоунхенж сеҳргар Мэрлин буйруғи билан великанлар (афсонавий улкан одамлар) томонидан қурилгани ҳақида афсона бор эди. Бу ер гўёки сакслар томонидан ўлдирилган инглиз зодагонлари учун қабристон бўлган. Замонавий олимлар ҳали ҳам Стоунхенжни ким қурганига амин эмаслар. Бу ерда биринчи ҳужжатлаштирилган қазишмалар 1620 йилларда бошланган. Ёдгорликни инглиз архитектори Иниго Жонс ўрганган. У тарихий жойни римликлар қурган деган таъминни илгари сурди. Дарҳақиқат бир пайтлар Британия Қадимги Рим империяси ҳукми остида эди.


Яна бир фараз XVII аср охирида қадимшунос Жон Обри томонидан илгари сурилган. У Британиядаги тош доираларни ўрганиб чиқди ва Стоунхенжни римликлар ёки данияликлар эмас, балки маҳаллий аҳоли томонидан қурилган деган хулосага келди. Ўша пайтда тошлардаги классик матнлар Буюк Британияда маълум бўлган ягона тарихдан олдинги руҳонийларни - друидларни очиб берди. Обри ёдгорликнинг яратилишини уларга боғлади. Аммо у ҳам хато қилганди. “Друидлар милоддан аввалги биринчи минг йилликнинг иккинчи ярмида, яъни Стоунхенж қурилганидан кейин пайдо бўлган”, деб тушунтирди Белфастдаги университети ходими Кэролайн Мэлоун Live Science нашрига берган интервьюсида. Унинг сўзларига кўра, тош ёдгорлик қаърида друидларга ишора қилувчи ҳеч қандай далил топилмаган. Классик матнларда друидлар томонидан боғларда ўтказиладиган маросимлар тасвирланган ва уларнинг Стоунхенж билан алоқаси ҳақида ҳеч нарса айтилмаган, деб тушунтиради Лондондаги Университет коллежидан Майк Паркер Пирсон.


2021 йил февраль ойида Кембриж археологик журнали Стоунхенж яқинида дафн этилган бронза даври одамларини ўрганиш натижаларини эълон қилди. Улар Портон Даун, Уилсфорд ва Эймсбери Даундаги қадимий қабристонларга дафн этилганлар билан чамбарчас боғлиқ эканлиги аниқланди. Бу гуруҳлар, эҳтимол, континентал Европа(материк)дан келиб чиққан. Улар, эҳтимол, ўзаро турмуш қуришда давом этган ва маҳаллий неолит ​​даври аҳолиси билан никоҳ алоқаларини тузмаган. Бироқ, бу тадқиқотни Стоунхенж қурувчилари келиб чиқиши сирининг 100 фоиз аниқ ечими деб ҳисоблаш қийин.


Саёҳатчилар ва замонавий друидлар 2019 йил 21 июнь куни тош плиталар яқинида қуёш чиқишини кутиб олишади. Бу ерда ҳам аниқ жавоб йўқ. Энг кенг тарқалган назарияга кўра, Стоунхенж қуёш ҳаракати билан боғлиқ. Бундай тош мажмуалар аждодларни улуғлаш ва муҳим воқеаларни нишонлаш жойлари эди. Қуёш эътиқод тизимининг марказида эди. Бироқ, тарихий ёдгорликнинг бирданига қурилгани ҳақида далиллар йўқ. У тахминан 100 авлоднинг умри давом этган 1500 йил давомида қурилган ва ўзгартирилган. Тарихчи Розмари Хилл таъкидлаганидек, тош ёдгорлик ҳудудида инсон жасади қолдиқлари топилган. Бу Стоунхенж дафн ўтказиладиган жой бўлганлигини кўрсатади. Бу ерда одамлар яшаб, умргузаронлик қилгани ҳақида ҳеч қандай далил йўқ.


Фитна назарияси мухлислари эса тарихий иншоотни ҳар доимгидек ўзга сайёраликлар билан боғлайдилар. Эмишки, Стоунхенж бегона сайёрадан ташриф буюрувчилар кемалари учун қўниш майдончаси саналади. Улар бунинг исботи сифатида Эфиопия пойтахти Аддис-Абебадан 14 километр узоқликда топилган 5000 йиллик қоятош расмларини мисол қилиб келтиришади. Ушбу тасвирларда Стоунхенжга ўхшаган иншоот ва унинг тепасида учар ликопчага ўхшаш нарса тасвирланган.


Энди тош мажмуанинг ўзи ҳақида гаплашсак. Ёдгорликдан ўрин олган Сарацин тошлари деб номланувчи йирик монолитлар ўртача 22,6 тоннани ташкил этади. Улар, эҳтимол, Стоунхенждан 32 км узоқликдаги Марлборо-даун ҳудудидан олиб келинган. Сув оқими пастлиги сабабли “кўк тошлар” деб номланган нисбатан кичик тошларнинг кўпи (1,8 дан 4,5 тоннагача) ёдгорликдан 225 км узоқликда жойлашган ғарбий Уэлсдаги Пресели тепаликларидаги конлардан келтирилган бўлиши мумкин. Кўк тошларнинг энг каттаси “Меҳроб тоши”дир. Оғирлиги 6 тонна бўлиб, у илгари Пресели тепаликларидан келган деб ишонилган, аммо 2023 йилги тадқиқот бу фаразни рад этган. Аберистуит университети (Буюк Британия) география ва Ер фанлари бўлими мутахассисларининг таъкидлашича, у таркиб жиҳатдан бошқа тошлардан анчагина фарқ қилади. Мутахассислар “Меҳроб тоши” конини қидиришни янада кенгайтиришни таклиф қилишди.


Замонавий олимлар объект қурилиши пайтида бир неча тонна оғирликдаги тошлар қандай қилиб узоқ масофаларга ташилганини ҳали аниқлай олишмади (Миср пирамидаларида ҳам шундай савол мавжуд). Аммо 2016 йилда бир гуруҳ талабалар қизиқ тажриба ўтказдилар. Тажриба Лондон Университет коллежининг Археология институти ёнидаги майдонда бўлиб ўтди. Талабалар бир тонналик тош блокни ёғоч чанада ёғоч платформа бўйлаб ҳаракатлантирдилар. Маълум бўлишича, атиги ўн киши тошни 5 сонияда 3 метрга силжита олади. Бу худди шу шароитда тош блокни бир соат ичида 1,6 километрга силжитиш мумкинлигини англатади. Лекин тажриба иштирокчилари Стоунхенж қурувчилари тошларни шундай ташишган, деб даъво қилганлари йўқ. Аммо натижалар уларни ҳам ҳайратда қолдирди. Тажрибани ташкил қилган Лондон Университет коллежи археология институти талабаси Берни Харриснинг таъкидлашича, унинг ҳисоб-китобларига кўра, бир тонналик тошни кўчириш учун кўпроқ одам - 15 киши керак бўларди.


Сўзимиз охирида мақола сарлавҳасида акс этган саволга қайтамиз: тошлардан ташкил топган мазкур манзилгоҳни ким қурган? Албатта, бизда ҳам аниқ жавоб йўқ. Балки келажакда илм-фан янада тараққий этиб, бу каби объектлар тилсими очилар. Нима бўлганда ҳам Стоунхенж сайёрамизнинг энг сирли ва ғаройиб жойларидан бири бўлиб қолаверади.


Аброр Зоҳидов
ishonch.uz



Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид