Сайт тест режимида ишламокда
    Валюта UZS
  • USD

    12 928.2718.47

  • EUR

    13 462.2146.35

  • RUB

    129.660.57

+6C

+6C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Янги Ўзбекистон суратлари
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари

Toshkent Shahar

+6c

  • Hozir

    +6 C

  • 18:00

    +5 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Toshkent

Toshkent Shahar

Payshanba, 26-December

+6C

  • Hozir

    +6 C

  • 18:00

    +5 C

  • 19:00

    +3 C

  • 20:00

    +0 C

  • 21:00

    -0 C

  • 22:00

    -1 C

  • 23:00

    -1 C

  • Payshanba, 26

    +6 +20

  • Juma, 27

    +4 +20

  • Shanba, 28

    +4 +20

  • Yakshanba, 29

    +5 +20

  • Dushanba, 30

    +6 +20

  • Seshanba, 31

    +7 +20

  • Chorshanba, 01

    +4 +20

  • Payshanba, 02

    +4 +20

Hududlar

  • Toshkent Shahar
  • Andijon
  • Namangan
  • Sirdaryo
  • Surxandaryo
  • Qashqadaryo
  • Xorazm
  • Navoiy
  • Buxoro
  • Qoraqaplog’iston
  • Farg’ona
  • Toshkent vil.
  • Jizzax

Солиқлар ҳақида биз билган ва билмаган фактлар

Одатда икки нарсадан муқаррар қутулиб бўлмайди дейишади. Биринчиси – ўлимдан, иккинчиси – солиқлардан. Тарихий фильмларда қишлоқларга солиқчилар келиши билан бор-будидан ажралиб қолишдан қўрқиб қочаётган одамларни кўп кўрганмиз. Шу билан бирга, ривожланган давлатларнинг фуқаролари “Мен фалон давлатнинг фуқаросиман, мен солиқ тўловчиман”, дея ғурурланишлари билан ўз ҳуқуқ ва бурчларини теран тушунишларини билдиришади.
431 11:59 | 27.11.2024 11:59

Аслида, солиқ – давлат бюджетига ёки давлат мақсадли жамғармасига тўланадиган мажбурий беғараз тўлов. Солиқлар бюджет ташкилотлари ходимларига иш ҳақи, фарзандларимизнинг эмин-эркин мактабда таҳсил олиши, боғчаларда тарбияланаётган кичкинтойларимиз тарбияси, касалхоналарда бепул даволаниш, чегараларимизнинг дахлсизлигини таъминлаш, тинчлик посбонлари, армиямизнинг харажатларига сарфланади. Шунингдек, пенсиялар, стипендиялар, кам таъминланганлик, ногиронлик, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ҳам бевосита солиқлардан шакллантирилади.

Солиқлар тарихидан бир шингил


Бухоро амирлигида аҳолидан давлат ва ҳукмдор фойдасига расмий – хирож, закот, танобона, миробона, жунжул ва қўшимча – кафсан, котибона, муҳрона, самон пули, қўшпули каби солиқлар ундирилган. Тарихий манбаларда Қўқон хонлигида аҳолидан 32 хил солиқ ундирилган дейилса, тарихчи Абдуллажон Жувонмардиевнинг асарида Фарғонадаги солиқ ва мажбуриятларнинг 90 тури санаб ўтилган.


1921 йил Бутун Бухоро Марказий Ижроия Қўмитаси “БХСРдаги давлат солиқлари тўғрисида” қонун қабул қилди. Бу қонун билан мамлакатда шу пайтгача Марказий ва маҳаллий ҳукумат идоралари томонидан ундириб олинаётган маҳсулот ва пул солиқлари бекор қилинди.


Тарихчи Маҳмуд Очиловнинг ёзишича, 1922 йил 1 январдан бошлаб 5 солиқ тури: ҳосилининг 1/10 қисми миқдорида олинадиган ушр (ушур) солиғи, чорванинг 1/40 қисми миқдорида олинадиган закот (закоти савомий), ҳунармандчилик устахоналари учун солиқ, савдогарлар учун бож солиғи, турли ҳужжат ва шартномалар тузилганда махсус солиқ солинадиган бўлди.


1941 йил жисмоний ҳамда ақлий жиҳатдан етук фуқароларни урушга сафарбар этишни янада жонлантириш, фашистлар ҳужумидан азият чеккан ҳудудларга моддий ва молиявий ёрдамни кучайтириш ҳамда урушда собиқ Совет давлатининг молиявий имкониятларини кенгайтириш мақсадида, Олий Совет қарори билан “Бўйдоқ, якка ва боласиз фуқаролар солиғи” жорий этилди. У 20-50 ёшли эркаклар ва 20-45 ёшли аёлларга нисбатан жорий этилиб, йилига унинг миқдори бир киши учун 100 сўмни ташкил этган.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги солиқлар белгиланган: қўшилган қиймат солиғи, акциз солиғи, фойда солиғи, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи, ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ, фойдали қазилмаларни қазиб олганлик учун махсус рента солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, ижтимоий солиқ.


Ғаройиб солиқлар


Пётр I даврида одамлар соқол олишни истамасалар, давлатга пул тўлашган. Инглизлардан эса бир вақтлар дераза ва девор гулқоғози учун пул олинган. Шу билан бирга, дунёда ҳали ҳам ғалати солиқлар мавжуд. Масалан, фолбинларга, ёмғир суви ёки ковбойларга тегишли.


Фолбинлар солиғи

2011 йилда Руминия фолбинлар, мунажжимлар ва бошқа эзотерикларга солиқ солди. Улар якка тартибдаги тадбиркорлар қаторига киритилиб, пенсия жамғармасига бадал тўлаш, шунингдек, афсун ва маросимлар учун квитанция бериш ҳамда ҳар бир маслаҳатлашувдан бюджетга 16 фоиз тўлаш мажбурияти юкланди. Ғазабланган жамоа аъзолари ҳатто Бухарестда норозилик намойишига ҳам тўпланишди, аммо бу ёрдам бермади. Руминияда фолбинлар ва сеҳргарларга мурожаат қилиш ҳали ҳам жуда оммалашган, шунинг учун расмийлар қўшимча даромад манбасидан воз кечмасликка қарор қилишди.


Роботлар учун


Роботлар туфайли одамлар ишини йўқотадилар. Ўз навбатида давлат ҳам уларнинг маошидан ажратмалардан қуруқ қолади. Дунёнинг энг роботлаштирилган давлатларидан бири ҳисобланган Жанубий Корея одамларни автоматлардан ҳимоя қилишга қарор қилди. Корейслар ҳали тўғридан-тўғри тўловларни жорий қилмаган. Аммо иш жараёнларини фаол автоматлаштирадиган ва ходимларни машиналар билан алмаштирадиган компаниялар учун солиқ имтиёзларини қисқартирган.


Робот солиқлари АҚШ ва Европа комиссиясида ҳам муҳокама қилинган, бироқ ҳали жорий этилмаган. Иқтисодчиларнинг фикрича, бу вақт масаласи. Ушбу солиқлар сунъий интеллект ёки ақлли технология туфайли ишини йўқотган одамларни қўллаб-қувватлашга ёрдам беради.



Татуировка учун


Одатда татуировка ёки пирсинг қилиш учун устага пул тўлашнинг ўзи кифоя. Арканзас штатида эса, маҳаллий ҳокимият органларига ҳам солиқ тўлашга тўғри келади. Ҳар бир татуировкадан 6 фоиз олинади. Нархларнинг кўтарилиши камбағал ёшларнинг татуировка қилишини тўхтатиши керак, деб ишонилади.



Соя солиғи


Италияда фуқаролар давлат ерларини, масалан, кўча йўлагини соя қилса, солиқ тўлаши керак. Соянинг квадрат метри учун – 8.4 евро. Ҳозирча солиқ фақат Венето минтақасидаги Конеглиано шаҳрида қўлланилади. Шу сабабли, кўплаб кафе эгалари стол устидаги соябонлардан воз кечишади ва дўконлар катта ҳажмли белгиларни камайтиради. Сайёҳлар хурсанд, чунки энди уларнинг тарихий хушманзара жойларни кўриб, завқланишларига ҳеч нарса тўсқинлик қилмайди.


Дунёда қуёш нурига солиқ ҳам мавжуд. Бу Балеар оролларидаги сайёҳлар учун тўловнинг номи. Ибизадаги дам олувчилар қуёш ва зиёфатлардан завқланиш учун кунига тахминан 1 евро тўлайдилар. Шунга ўхшаш тўловлар иссиқ ҳаволи денгиз яқинидаги бошқа кўплаб мамлакатларда қўлланилади.

Ёмғир суви учун


Сув босган йўллар, пиёдалар йўлакларидаги кўлмаклар шаҳарлар ҳуснига доғ тушириши мумкин. Немис ҳокимияти уларга қарши солиқлар орқали курашмоқда. Яъни, ер эгалари шаҳар канализациясига оқиб тушадиган асфальтланган майдонлар учун солиқ тўлайди. Масалан, 1 квадрат метр учун тахминан 1 евро. Ҳудуд аэрофотосурат ёрдамида ҳисобланади. Уй эгаси ёмғир сувини ариқларга йиғиб, майсазорни суғориш учун ишлатса, пулни тежаши мумкин.


Шунга ўхшаш қонунлар Полша ва Мериленд штатида ҳам амал қилади. Аксинча, Американинг Юта штатида ёмғир сувини кўп миқдорда йиғиш тақиқланади.



Чанг солиғи


Арманистонда чанг солиғи жорий қилинган. Барча квартира ва уй эгалари квадрат метр учун 2 драма тўлайди. Ҳукумат фуқароларнинг уйида қанча чанг борлиги билан қизиқмайди. Йиғилган маблағ кўчаларни тозалашга сарфланади.



Ёғ ва шакар солиғи


Кўпгина мамлакатлар семизлик эпидемиясига қарши қўшимча солиқлар билан курашишга ҳаракат қилишади.


Данияда сариёғ ва бошқа ёғли маҳсулотларга қўшимча акциз солиғи белгиланди. Аслида, уларни ҳам бекор қилиш керак эди. Чунки истеъмолчилар ёғли овқатлардан воз кечмадилар ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар бундан зарар кўришди.


Буюк Британияда 2018 йилдан бери шакар қўшилган ичимликлар ишлаб чиқарувчилар шакар миқдори 5-8 граммдан ортиқ бўлса, ҳар литр учун 18-24 пенс тўлайдилар. Бу ишлаб чиқарувчиларни рецептни қайта кўриб чиқишга ва шакар ўрнини босувчи бошқа маҳсулотлардан фойдаланишга мажбур қилади. Бунинг натижасида истеъмолчиларга арзонроқ ва соғлик учун фойдали ичимликлар етказиб берилади.


Шунга ўхшаш акциз солиғи ва солиқлар Венгрия, Россия ва бошқа мамлакатларда ҳам қўлланилади. Японлар бошқача йўл тутишган. Агар уларнинг ходимларининг 65 фоиздан камроғи мажбурий бел ўлчовларидан ўтган бўлса, улар иш берувчиларни тиббий суғурта фондларига 10 фоиз кўпроқ пул ўтказишга мажбур қиладилар. Унинг ҳажмига кўра, япон шифокорлари метаболик касалликларнинг ривожланиш хавфини баҳолайдилар. Ортиқча вазнли одамлар жазоланмайди, лекин уларнинг соғлиғини кузатиш ва тез-тез шифокор билан маслаҳатлашиш рағбатлантирилади.

Ishonch.uz мухбири Анваржон ҲАЛИМОВ тайёрлади.


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид