SQB Сурхондарёда «Долзарб 40 кунлик» тадбирларини бошлади
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқлар ижроси доирасида «Ўзсаноатқурилишбанк» Сурхондарё вилоятида ўзига бириктирилган маҳаллаларда «Долзарб 40 кунлик» тадбирларини бошлади.

Сариосиё туманининг «Шарафобод» ва «Ёқутли боғ», Денов туманининг «Янги Ҳазорбоғ» маҳаллаларида ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, ҳудудларни тартибга келтириш ва аҳоли яшаш шароитини яхшилашга қаратилган ишлар олиб борилмоқда.
Тадбирларда маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва «маҳалла еттилиги» вакиллари иштирок этмоқда. Кўчалар ҳамда жамоат жойлари ободонлаштирилиб, чиқиндилар тозаланмоқда, дарахтлар парвариш қилиниб, янги кўчатлар экилмоқда, деворлар оқланмоқда.
Шунингдек, банк аҳоли даромадини оширишга хизмат қилаётган намунавий лойиҳаларни бошқа хонадонларда ҳам жорий этиш ишларини амалга оширмоқда. «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари банкка бириктирилган бошқа маҳаллаларда ҳам босқичма-босқич давом эттирилмоқда.
Мақолага муносабат
МАВЗУГА ОИД ХАБАРЛАР
Жамият"Ўзбекистон санаторийлари билан танишиб, Озарбайжондаги имкониятларни ҳам тарғиб қиляпмиз," – Лейла ФАТХИ делегация аъзоси
Жамият




