+20C

+20C

  • O'z
  • Ўз
Ўзбекистон
  • Сиёсат
  • Спорт
  • Жамият
  • Иқтисод
Хориж
  • Иқтисод
  • Сиёсат
Интервью
  • Маданият ва маърифат
Кутубхона
  • Адабиёт
  • Илмий ишлар
  • Мақолалар
  • Касаба фаоллари учун қўлланмалар
Бошқалар
  • Суратлар сўзлаганда...
  • Колумнистлар
  • Архив
  • Ўзбекистон журналистлари
  • O'z
  • Ўз

Telefon raqamingizni kiritng

Tasdiqlash kodini SMS orqali yuboramiz

Кириш

Сунъий идрок хавфига қарши Ўзбекистон қандай тайёрланмоқда?

Бугун сунъий идрок ҳаётимизнинг ҳар бир соҳасига кириб бормоқда. У ишимизни енгиллаштириши, вақтимизни тежаши турган гап. Лекин танганинг иккинчи томонига қарайдиган бўлсак, сунъий интеллект келтириб чиқарадиган муаммо, хавфларга ҳам тайёр туришимиз лозим. Шунинг учун дунё мамлакатлари сунъий идрокдан фойдаланиш бўйича махсус стандартларни ишлаб чиққан.
67 18:33 | 23.05.2026 18:33

Масалан, Европа Иттифоқининг Сунъий интеллект тўғрисидаги акти 2024 йил 1 августдан кучга кирган. Бу акт оддий фойдаланувчиларга тўсиқ яратмасдан, СИ технологиясини яратувчи провайдер ва СИдан профессионал жиҳатдан фойдаланувчи ташкилотларга маълум бир мажбуриятларни юклаш орқали хавфсизликни таъминлашни мақсад қилган. У СИ тизимларини хавфсизлик даражасига қараб тўртта тоифага ажратади. Булар: қабул қилиб бўлмайдиган, юқори хавфли, чекланган ва минимал хавфли тизимлардир.

Стандартлаштириш тизимида СИ қандай хавфларни юзага келтириши мумкин?

ИСО стандартларига мувофиқ, СИ тизимлари доимий равишда янги маълумотларни қабул қилиб, базани янгилаб боради. Вақт ўтиши билан уларнинг аниқлик даражаси пасайиши мумкин. Натижада сунъий интеллект мутлақо нотўғри прогнозлар бера бошлайди. Шунингдек, СИ яратган контент ёки қабул қилган қарорлар амалдаги қонунлар билан тўқнаш келиши мумкин. Муаллифлик ҳуқуқларининг бузилиши, интеллектуал мулк муаммолари ва халқаро қонунларга тўғри келмаслиги оқибатида номутаносиблик юзага келади.

Мана шундай хавфларнинг олдини олиш ва жаҳон тажрибасини ўрганиш мақсадида яқинда Hyatt Regency Tashkent меҳмонхонасида “Сунъий интеллект ва ахборот хавфсизлиги: ИСО стандартлари рақамлаштириш даврида” мавзусида конференция бўлиб ўтди.


Тадбирда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги, Франциянинг «Bureau Veritas» мустақил экспертиза, сертификатлаштириш компанияси, Тожикистоннинг етакчи корхоналари, BYD, SamAuto, Ипак йўли ва Анор банклари, Coca Cola, KFC ишлаб чиқариш компанияларининг вакиллари иштирок этди.




Конференциянинг мақсади жадал рақамлаштириш жараёнида ахборот хавфсизлигини таъминлаш, сунъий интеллект технологияларини стандарт асосида жорий этиш ва киберхавфларни бошқариш масаласи бўлди. Шунингдек, агентлик томонидан “Техник жиҳатдан тартибга солиш” миллий ахборот тизимини ишга тушириш бўйича амалий тажриба тақдим этилди.

Тожикистоннинг “TALCO TAKOB” компанияси бош директори Р. Холов эса қўшни мамлакатда ахборот хавфсизлиги ва сунъий интеллектни бошқариш соҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда Ўзбекистон билан ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўз юритди. BEAM Technology компанияси бош директори Меҳмет Чакир эса ўз тақдимотида конференция иштирокчилари билан замонавий дунёда сунъий интеллект асосидаги маҳсулотлар хавфсизлигини таъминлаш бўйича тажриба билан ўртоқлашди.




Конференция доирасида «Bureau Veritas» ҳамда Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги томонидан Ўзбекистоннинг етакчи корхоналари — «АДМ Жиззах» МЧЖ, «East Can Solutions» ХК МЧЖ, «Самарқанд автомобиль заводи» ХК МЧЖ ва «Impex Insurance» АЖ суғурта компаниясига ИСО 9001:2015, ИСО 14001:2015, ИСО 45001:2015, ИСО 50001:2018 ҳамда ФССC озиқ-овқат хавфсизлиги тизими бўйича халқаро сертификатлар топширилди. Мазкур сертификатлар мамлакат корхона ва ташкилотларининг ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатини ошириш, барқарор ривожланиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишга бўлган интилишини тасдиқлайди.


Рушана Зарпуллаева,
ЎзЖОКУ талабаси


Изоҳ қолдириш
Жўнатиш
Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Mақолага баҳо беринг
0/5

0

0

0

0

0

Мавзуга оид