ТАЙЛАНДДАН ЎЗБЕКИСТОНГА 13 КИЛОГРАММДАН ЗИЁД НАРКОТИК МОДДА ОЛИБ КИРИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ

Божхона қўмитасининг «Тошкент-Аэро» ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда Тaiйландан Ўзбекистонга олиб кирилган 13 килограмм 80 грамм «гашиш мойи» аниқланди.

19:42 | 21.09.2026
20
ТАЙЛАНДДАН ЎЗБЕКИСТОНГА 13 КИЛОГРАММДАН ЗИЁД НАРКОТИК МОДДА ОЛИБ КИРИЛИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНДИ
Катталаштириш

5 сентябрь куни Тaйланддан учиб келган 51 ёшли Ўзбекистон фуқаросининг багажлари текширилганда, 3 та вино шишаси ва зираворлар орамидан шубҳали моддалар топилди.

Экспертиза улар таркибида тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган, Ўзбекистонда муомаласи тақиқланган «гашиш мойи» эканини тасдиқлади. Унинг оғирлиги 7 килограмм 580 граммни ташкил этди.

Тезкор тадбир давомида Самарқанд шаҳрида ушбу моддани қабул қилиб олиши керак бўлган яна бир фуқаро қўлга олинди. Унинг хонадондан ҳам «гашиш мойи» ҳамда гиёҳвандлик таъсирига эга қуритилган қўзиқоринлар топилди.

Натижада жами 13 килограмм 80 грамм наркотик модданинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди. Mутахассислар баҳолашича захри қотилнинг қора бозордаги қиймати 1,7 миллион АҚШ долларидан ошади.

МАҚОЛАНИ УЛАШИШ
Instagram

Мақолага муносабат

419 овоз

Фикрлар ва Муҳокама (0)

Одоб-ахлоқ қоидаларига риоя қилинг
Изоҳлар админ модерациясидан сўнг сайтда кўринади